Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Вакиллик органлари ишида нима ўзгарди

23.04.2018

 

«Сиёсий партиялар тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги ва «Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини ва Сенати аъзосини чақириб олиш тўғрисида»ги Қонунларга тузатишлар киритилди (18.04.2018 йилдаги ЎРҚ-476-сон Қонун).  

 

Партия гуруҳида – камида 3 нафар депутат

 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари Кенгашларида сиёсий партиялар манфаатларини ифода этиш учун партия гуруҳлари тузилмоқда. Аниқлаштирилишича, уларнинг таркибида камида уч нафар – бир партия аъзолари бўлган тегишли вакиллик органига сайланган депутат бўлиши керак.

 

Партия гуруҳлари қўшимча ҳуқуқларга эга бўлишди:

  • ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг лойиҳаларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
  • туман (шаҳар) ҳокимининг, шунингдек тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари мансабдор шахсларининг қониқарсиз фаолияти тўғрисида Жўқорғи Кенгесга, вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокимига хулоса тақдим этиш.

 

Сайловчилар билан мулоқот – йилига 4 марта

 

Энди тегишли халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайловчиларни ўз фаолияти тўғрисида икки марта кўп ­– йилига камида 4 марта хабардор қилишлари керак (илгари – йилига камида 2 марта).

 

Аммо улар нафақат сайловчиларнинг ишончини оқлаш ҳақида, балки уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган орган (сиёсий партия) олдидаги ўз мажбуриятларини бажариш тўғрисида ҳам қайғуришлари зарур, чунки энди унинг тақдимномасига биноан у чақириб олиниши мумкин (яъни унинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш – таҳр.). Бу Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.    

 

Жойлардаги ишларни депутатлар вакиллари ташкил этади

 

Сиёсий партия Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати билан келишилган ҳолда партиянинг тегишли сайлов округидаги ҳудудий бўлими ходимлари орасидан (жамоатчилик асосида) вакил тайинлаши мумкин.

 

Унинг вазифаларига қуйидагилар киради:

  • депутатнинг сайлов округидаги ўз сайловчилари билан доимий алоқа ўрнатишига кўмаклашиш;
  • сайлов округида жисмоний ва юридик шахсларнинг депутат номига келиб тушган мурожаатларини рўйхатдан ўтказади ва бу ҳақда депутатни хабардор қилиш;
  • депутат томонидан жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишга, шунингдек депутатнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этишга кўмаклашиш;
  • депутатнинг топшириғига кўра сайлов округи ҳудудида депутатнинг ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ ишларни ташкил этади;
  • депутатнинг ўз ваколатларини амалга оширишга доир бошқа топшириқларини бажариш.

 

Парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш учун янги тузилмалар

 

Қонунчилик палатаси ва Сенат алоҳида ёки биргаликда бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар ташкил этиши мумкин.

 

Қонунчилик палатаси ва Сенат Кенгашлари бундай тузилмаларнинг таркибини тасдиқлайди ва уларнинг иш тартибини белгилайди.

 

Шунингдек, Қонунчилик палатаси депутатлари ёки Сенат аъзолари парламентлараро алоқаларни йўлга қўйиш учун расмий парламент делегациялари таркибида хорижий мамлакатларга юборилиши мумкин. Бундай делегацияларни юбориш масаласи тегишли равишда Қонунчилик палатаси ёки Сенат Кенгаши томонидан кўриб чиқилади, хорижий сафар якунлари бўйича уларга ҳисобот тақдим этилади.

 

Қонун 19.04.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум