Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ватандошларга – соддалаштирилган виза ва фуқаролик, ишга жойлаштириш ва бошқа ёрдам

26.10.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 25.10.2018 йилдаги Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори имзоланди. Ҳужжат матни иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.

 

Ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида мамлакатимиз сиёсати Президент томонидан белгиланади ва Ҳукумат томонидан амалга оширилади. Ватандошлар билан ҳамкорликнинг даражаси ва шаклидан келиб чиқиб, уларга давлат томонидан қуйидаги қўллаб-қувватлаш ва рағбат чоралари кўрсатилиши мумкин:

  • кириш визаларини, ш.ж., кўп маротабалик ва узоқ муддатли визаларни соддалаштирилган ҳолда расмийлаштириш, вақтинчалик яшашга ҳамда мамлакатимизда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома бериш;
  • юқори малакали кадрларни Ўзбекистонда зарур бўлган мутахассисликлар бўйича ишга олиш;
  • ижтимоий ва маиший масалаларни ҳал қилишга ёрдам бериш;
  • давлат тасарруфидаги бўш турган объектларни ва ер майдонларини ватандошларга тадбиркорлик, илмий-тадқиқот, маърифий, инновацион ва бошқа дастур ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратиб бериш;
  • ватандошларнинг ўқиши, иши ва бошқа ижтимоий масалаларини тўлиқ (қисман) молиялаштириш;
  • ватандошлар орасида юқори малакали мутахассисларни давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва мамлакатимизнинг бошқа давлат ташкилотларига раҳбарлик лавозимларига, шунингдек, ушбу ташкилотлар раҳбарларининг консультанти (маслаҳатчиси) сифатида жалб қилиш;
  • соддалаштирилган тартибда Ўзбекистон фуқаролигини бериш (“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси 3-қисми, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг II-бўлими, «б» кичик бўлими 6-бандига қаранг);
  • ватандошлар – хорижий фуқароларга Ўзбекистоннинг олий таълим муассасаларида ўзбек тили ва адабиёти, тарих, кино, маданият, театр санъати, телевидение ва радио йўналишлари бўйича таълим олишлари учун грантлар ажратиш;
  • ватандошларнинг оммавий ахборот воситаларини республикада аккредитациядан ўтишини соддалаштириш;
  • давлатимизнинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган ватандошларни давлат мукофотлари ва фахрий унвонлар билан тақдирлаш.

 

Ҳужжат билан давлат сиёсати Концепцияси ва Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури (шарҳ берилган пайтда эълон қилинмаган, таҳр.) тасдиқланди. Уларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши Ташқи ишлар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади, бажарилиши устидан назорат эса Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16