Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
26 мартдаги йиғилиш якунлари: ЖШДС ҳисоботи бўйича қайси таклифлар Солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинди ва қайсилари рад этилди17-29 апрель – ACCA барча ахборот тизимларининг қайта ишга туширилиши: талабалар унинг бошланишидан олдин нималарга улгуришлари керакТМЗ қолдиқлари бўйича «Хабарнома»: нима учун умумий овқатланиш «назоратга олинди» ва нима қилиш керакИмпорт операциялари қандай амалга оширилиши керак

Ветеринария соҳасида кадрлар тайёрлаш ишлари яхшиланади

23.08.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 21.08.2023 йилдаги “Ветеринария тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-864-сон Қонун имзоланди.

 

Ҳужжат ветеринария соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш бўйича замонавий таълим тизимини яратиш, шунингдек мазкур соҳада фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини янада кучайтиришга қаратилган.

 

Жумладан, “Ветеринария тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришлар билан Самарқанд ветеринария медицинаси институти Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетига айлантирилди.

 

Шунингдек, бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари ва давлат ветеринария инспекторларининг ветеринария назорати объектларига монеликсиз кириш  бўйича ваколатлари қисқартирилмоқда. Энди улар ушбу объектларга қонунчиликда белгиланган тартибда киришлари мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.08.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова