Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ветеринарларга лицензия – ДХМ ёки ЯИДХП орқали

28.05.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2020 йилдаги “Ветеринария фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини (кейинги ўринларда – Регламент) тасдиқлаш тўғрисида”ги 328-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг "Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Регламентга мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар лицензияни фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олишлари мумкин.

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:

  • 2020 йил 1 сентябрга қадар бўлган муддатда Регламентни жорий этишни таъминлаш;
  • "VIS-LICENSE" ахборот тизимини уч ой муддатда ишлаб чиқиш ва  бугунги кунда фаолият юритаётган лицензиатлар тўғрисидаги маълумотларни 2020 йил 30 декабрга қадар мазкур тизимга киритиш топширилди.

 

Регламент қуйидаги йўналишларга татбиқ этилади:

  • ветеринария лаборатория-диагностика ишлари;
  • препаратлар, шу жумладан доривор воситалар, озуқа қўшимчалари ва бошқаларни ишлаб чиқариш ва тайёрлаш;
  • даволаш-профилактика ишлари.

 

Юридик шахс штатида олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлган  мутахассисларининг мавжуд бўлиши унинг фаолиятини лицензиялаш учун талаблардан бири ҳисобланади. Маълумоти тўғрисидаги талаб якка тартибдаги тадбиркорга ҳам қўйилади, яна у 5 йилда бир марта малакасини ошириши керак.

 

Ариза бериш учун зарур ҳужжатлар рўйхати низомга иловада келтирилган.

 

Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим миқдори БҲМнинг 1 бараварини, лицензия берилганлиги учун давлат божи суммаси эса БҲМнинг 10 бараварини ташкил этади.

 

Регламент Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.09.2020 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум