Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ягона солиқ тўлови ставкалари ўзгармади

05.01.2018


2018 йилда солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллайдиган корхоналар учун ЯСТ ставкалари 2017 йилги даражада сақланиб қолинди.

 

Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун (савдо ва умумий овқатланиш корхоналаридан ташқари) ягона солиқ тўлови ставкалари 29.12.2017 йилдаги  ПҚ–3454-сон қарорга 9-1-илова билан тасдиқланди.

 

Тўловчилар

Солиқ ставкалари,

солиқ солинадиган

базага нисбатан %да

1.

Иқтисодиётнинг барча тармоқлари юридик шахслари, 2-7-бандларда назарда тутилганларидан ташқари

5*

2.

Божхона расмийлаштируви бўйича хизматлар кўрсатадиган юридик шахслар (божхона брокерлари)

5

3.

Ломбардлар

30

4.

Концерт-томоша кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан, норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромадлар оладиган юридик шахслар

30

5.

Брокерлик идоралари (6-бандда кўрсатилганларидан ташқари), шунингдек воситачилик, топшириқ ва воситачилик хизматлари кўрсатишга доир бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар

33**

6.

Қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар

13**

7.

Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилиш учун турғун савдо шохобчаларини ижарага беришга ихтисослашган юридик шахслар (ижарага беришдан олинган даромадлар 60%дан кўпни ташкил этади)

30

 

*) Мол-мулкини молиявий ижара (лизинг)га берадиган юридик шахслар учун - молиявий ижара (лизинг) бўйича фоизли даромад суммаси.

 

**) Ҳақ суммаси (ялпи даромад).

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум