Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ижро ҳужжатлари бўйича иш ҳақидан ундирувларни қандай ушлаб қолиш керакХалқаро битимларнинг 14-моддаси «Мустақил шахсий хизматлар»ни қандай қўллаш мумкин2026 йил апрелдан қандай ўзгартиришлар кучга кирадиСолиқ тўловчи «манфий ЭҲФ»га қандай ариза бериши керак

ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботлар янгиланди

27.08.2018

Рус тилида ўқиш

 

Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори (рўйхат рақами 2439-6, 20.08.2018 йил) билан солиқ ҳисоботининг шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 

 

Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китоби 7 ва 8-устунлар билан тўлдирилди. Уларда умумбелгиланган (8%) ва имтиёзли ставкалар бўйича ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари алоҳида-алоҳида акс эттирилади. 

 

Эслатиб ўтамиз, 1.01.2028 йилгача Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази резидентлари билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича жисмоний шахслар томонидан 2028 йил 1 январгача олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга суғурта бадалларининг имтиёзли ставкаси (4,5%) қўлланилади (30.06.2017  йилдаги ПФ-5099-сон Фармоннинг 8-банди).

 

4 ва 4а-иловалар бирлаштирилди. Унда ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган фуқароларнинг ойлик суғурта бадаллари суммалари тўғрисида маълумотлар акс эттирилади. Шу муносабат билан 4а-илова ўз кучини йўқотди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.08.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Ирина Ахметова.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_