Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

"Янги авлод" махсус саноат зонаси ташкил этилади

27.03.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 20.03.2024 йилдаги ПҚ-138-сонли “Тошкент шаҳрида "Янги авлод" махсус саноат зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида "Янги авлод" махсус саноат зонаси ташкил этилади ва "Янгиҳаёт" индустриал технопарки ҳудудида бўш турган 100 гектар ер участкасини ушбу технопарк ҳудудидан чиқарилиб МСЗга ўтказилади. 

 

"Янги авлод" МСЗнинг фаолият юритиш муддати 30 йилни ташкил этади ва ушбу муддат кейинчалик қонунга мувофиқ узайтирилиши мумкин. "Янги авлод" МСЗ фаолияти давомида унинг иштирокчиларига махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари учун белгиланган алоҳида солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа преференциялар татбиқ этилади.

 

"Янги авлод" МСЗни ташкил этиш учун ер участкалари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариш нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари тегишли ер участкаларида ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан беш йилгача бўлган даврда бўлиб-бўлиб тўланади ҳамда ер участкалари олиниши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар белгиланган тартибда қопланади.

 

"Янги авлод" МСЗни бошқариш учун "Тошкент Инвест компанияси" акциядорлик жамияти таъсисчилигида МЧЖ шаклида "Янги авлод" бошқарувчи компанияси ташкил этилади.

 

 Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

● "Янги авлод" махсус саноат зонаси таркибига кирувчи ҳудудларнинг чегаралари;

● "Янги авлод" махсус саноат зонасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари;

● "Янги авлод" махсус саноат зонасини ташкил этиш бўйича “Йўл харитаси”.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.03.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум