Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янги Солиқ кодекси бўйича Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновга савол беринг - buxgalter.uz да ўқингҚишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб СҚҚСдан ҚҚСга ўтиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни қандай тўлайди - buxgalter.uz да ўқингЯММТ қандай ишлайди. Амалий саволлар ва жавобларни янгича саралаш buxgalter.uz да ўқингҚандай ижара шартномаларини солиқ органида рўйхатдан ўтказиш лозим эмас - buxgalter.uz да ўқингСолиқлар 2020: дивидендлар, ер, сув - buxgalter.uz да ўқингЯММТда ишлашни бошлаймиз: 10 та муҳим саволлар ва жавоблар - buxgalter.uz да ўқингИш ҳақи бўйича бўнак тўлаш чоғида ЖШДС тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб МҲЭКМнинг янги миқдори белгиланди - buxgalter.uz да ўқинг«Ўзэкспомарказ»да семинар: солиқларга доир тафсилотларни аниқлаштирамиз - buxgalter.uz да ўқингЯқин ойларда солиқчилардан нимани кутиш мумкин - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқинг

Янги ерларни ўзлаштириш ва суғориш қиймати оширилди

13.06.2019

Рус тилида ўқиш

Бу Давергеодезкадастрқўм, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлигининг қўшма қарорида назарда тутилган (10.06.2019 йилда 3166-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда базавий миқдорлар 1,467 бараварга индексация қилинган эди. Жорий йилда қуйидагиларнинг қиймати базавий миқдорлари 2,047 бараварга оширилди:

  • табиий зоналарда жойлашган жойига қараб олиб қўйиладиган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар ўрнига бериладиган улар билан бир хил янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш;
  • мамлакат ҳудудига қараб олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари ўрнига бериладиган улар билан бир хил янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш;
  • «Чўл», «Адир», «Тоғ» минтақаларида жойлашган пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш.

 

Жорий йилдаги ошиш ҳисобга олинган янги қийматлар қуйидаги жадвалларда келтирилган.

 

1-жадвал.

1 га олиб қўйиладиган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар ўрнига бериладиган улар билан бир хил янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш

Табиий зона

Базавий қиймати (минг сўмда)

2,047 бараварга индексация қилиш ҳисобга олинган қиймати (минг сўмда)

Текислик (ёғинлар билан таъминланмаган)

1462

2992,7

Текислик-адир (ёғинлар билан ярим таъминланган)

2162

4425,6

Тоғолди ва тоғ (ёғинлар билан таъминланган)

2641

5406,1

 

2-жадвал.

1 га олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари ўрнига бериладиган улар билан бир хил янги ерларни суғориш ва ўзлаштиришнинг бир бонитет балли учун

Ҳудуд

Базавий қиймати (минг сўмда)

2,047 бараварга индексация қилиш ҳисобга олинган қиймати (минг сўмда)

Қорақалпоғистон Республикаси

444,2

909,2

Вилоятлар:

 

 

Андижон

761,6

1558,9

Бухоро

634,8

1299,4

Жиззах

507,8

1039,4

Қашқадарё

507,8

1039,4

Навоий

507,8

1039,4

Наманган

698,2

1429,2

Самарқанд

761,6

1558,9

Сурхондарё

825,0

1688,7

Сирдарё

507,8

1039,4

Тошкент

761,6

1558,9

Фарғона

698,2

1429,2

Хоразм

634,8

1299,4

Тошкент ш.

761,6

1558,9

 

3-жадвал.

1 га пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш

Вертикал зоналарга бўлиниш

Базавий қиймати (минг сўмда)

2,047 бараварга индексация қилиш ҳисобга олинган қиймати (минг сўмда)

«Чўл» минтақаси

242,9

497,2

«Адир» минтақаси

283,9

581,1

«Тоғ» минтақаси

398,6

815,9



Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.

 

 

Валюталар курси

2020-01-14
  • USD:9550.76 (+42.87) сум
  • EUR:10620.45 (+11.55) сум
  • RUB:156.59 (+3.16) сум