Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда «ФОРС-МАЖОР» режими расман жорий этилганми - buxgalter.uz да ўқингБош бухгалтер ФҲШ бўйича ишлай оладими? Бу ҳолда у нима учун жавоб беради? - buxgalter.uz да ўқингАудит бозорини либераллаштиришда янги босқич зарур - buxgalter.uz да ўқингҚҚС тўловчиларни янги қоидалар асосида рўйхатдан ўтказишдаги тўғаноқлар - buxgalter.uz да ўқингI чоракда ЖШДС бўйича тушум нималар ҳисобига ошди - buxgalter.uz да ўқингҲисобот саналари яқинлашмоқда! ҚҚС, дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоб-китобларни топширишни ёддан чиқарманг - buxgalter.uz да ўқингЙҲҚни бузганлик учун жарималар: юридик шахслар учун йўл-йўриқлар - buxgalter.uz да ўқингМолия вазирлиги ПФ-5996-сон Фармон қандай қўлланилишини тушунтирди - buxgalter.uz да ўқингИшлатилмаётган ускунанинг солиқ оқибатлари - buxgalter.uz да ўқинг

Янги ФПК 2018 йил 1 апрелдан кучга киради

25.01.2018

 

Фуқаролик процессуал кодексининг янги таҳрири эълон қилинди. У 22.01.2018 йилдаги ЎРҚ–460-сон Қонун билан тасдиқланган.

 

Ҳужжат 2018 йил 1 апрелдан амалга киритилади. Судьялар ва юридик соҳанинг бошқа ходимлари судда  иш юритишнинг ўзгарган тартиби билан танишиб олишлари учун амалга киритиш муддати кечиктирилмоқда. Ушбу санага қадар кодекснинг эски таҳрири амалда бўлади. У 30.08.1997 йилда қабул қилиниб, 1.01.1998 йилда кучга кирган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 21.10.2016 йилдаги ПФ–4850-сон ва 21.02.2017 йилдаги ПФ–4966-сон Фармонлари суд соҳасидаги туб ислоҳотларга йўл очиб берди. Улар орасида: Олий ва Олий хўжалик судларининг бирлаштирилиши, хўжалик судларининг иқтисодий судларга айлантирилиши, янги маъмурий судларнинг ташкил этилиши ва бошқалар.

 

Бу 3 та кодекс ишлаб чиқилишини тақозо этди: Фуқаролик процессуал кодекси (янги таҳрирда), Иқтисодий процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишини юритиш тўғрисидаги кодекс. Бундай вазифани қисқа муддатда ҳал қилиб бўлмасди. Шу боис 2017 йил апрель ойида Фуқаролик процессуал ҳамда Хўжалик процессуал кодексларига оралиқ ўзгартиришлар киритилди. Улар асосан маъмурий ишларнинг кўриб чиқилишини ташкил этишга қаратилган эди (батафсил – бу ерда).

 

Шу билан бирга янги кодекслар устида ишлар бошлаб юборилди.

 

Фуқаролик процессуал кодексининг янги таҳрири 3 та янги кодекс туркумидаги дастлабкиси бўлди. Унинг ҳажми анча кенг бўлиб, ўз ичига 5 бўлим, 47 боб ва 491 моддани (олдингисида - 5 бўлим, 40 боб ва 451 модда) ўз ичига олади. Маъмурий суд ишини юритиш тўғрисидаги кодекс ва Иқтисодий процессуал кодекси лойиҳалари ҳам ишлаб чиқилган, уларнинг яқин вақтларда қабул қилиниши кутилмоқда.

 

Фуқаролик суд ишини юритиш соҳасидаги янгиликлар ҳам талай. Шу боис уларни сайтимизда алоҳида материалларда батафсил ёритамиз.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.