Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда қарздорни тўловга лаёқатсиз деб топиш амалиётида нималар ўзгармоқда Нима учун my3.soliq.uz тизими ижарага берувчиларнинг барча ЭҲФларини ҳисобга олмайди 10 августдан бошлаб озиқ-овқат маҳсулотлариарига қандай ўлчов бирлиги қўлланилади

Янги ҳосилдан буғдой қандай харид қилинади

09.06.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2025 йилдаги 345-сон қарори билан 2025 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорни дон билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари белгиланди.

 

2025 йил дон ҳосилидан бошлаб, давлат ресурслари ҳисобидан харид қилинган буғдой бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖ ҳар йили 1 июнга қадар январь-апрель ойларида шаклланган ўртача нархдан келиб чиқиб, 3-синф буғдой учун ўртача нархни ўзининг расмий сайтида эълон қилиши белгиланди.

 

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига омборлардан дон қабул қилиш ва бериш жараёни, шунингдек Жамғарма, тижорат вакиллари ва буғдой етиштирувчилар ўртасидаги молиявий ҳисоб-китобларнинг тезкор ва шаффоф амалга оширилишини таъминлаш учун яратилган "d-xarid.uz" ахборот тизими орқали шартнома асосида дон харид қилишга рухсат берилди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2025 йил ҳосилидан вақтинча сақлаш, давлат ресурси ва уруғлик учун буғдойни қабул қиладиган омборлар дислокацияси.
  • 2025 йил ҳосилидан давлат ресурсига харид қилинадиган буғдойнинг синфлар кесимидаги нархларини аниқлаш коэффициентлари.
  • 2026 йил ҳосили учун тайёрланадиган уруғлик буғдойни вернализация қилиш учун совитгичли омборхоналарда сақлаш ҳажмлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.06.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова