Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Япония билан визасиз режим шартларига тузатиш киритилди

18.03.2020

Рус тилида ўқиш

 

Ҳукумат томонидан Япония фуқароларига Ўзбекистонга визасиз кириш режимини либераллаштириш тўғрисидаги қарор қабул қилинди (29.02.2020 йилдаги 115-сон ВМҚга қаранг).

 

2020 йил 1 мартдан бошлаб Япония ТИВ томонидан берилган дипломатик ва расмий паспорт эгалари бўлган Япония фуқароларига паритет асосда Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби жорий этилади:

  • дипломатик ёки консуллик фаолиятини амалга ошириш ҳамда Япония Ҳукуматининг вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган мамлакатда бўлиш муддатига. Мазкур ҳолатда улар билан доимий яшайдиган оила аъзолари, яъни турмуш ўртоғи ва вояга етмаган болалари учун ҳам визасиз тартиб татбиқ этилади;
  • бошқа мақсадларда Ўзбекистонга кирувчилар учун 90 кунгача (10.02.2018 йилдан буён ушбу муддат 30 кунни ташкил этган, таҳр. изоҳи).

 

Янги тартиб Ўзбекистонга меҳнат, касбий ва бошқа фаолиятни, шу жумладан туризм ва мукофотланадиган спорт тадбирларини амалга ошириш ёки доимий яшаш учун келадиган Япония фуқароларига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Илгари Ўзбекистон ТИВ ва Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ўртасида 2020 йил 1 мартдан паритет асосда дипломатик ёки расмий (Япония фуқаролари) паспорт эгалари бўлган икки давлат фуқароларига визасиз кириш тартибини жорий этишни назарда тутувчи ноталар алмашинуви амалга оширилган. Бу Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 17–20 декабрь кунлари Японияга расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни самарали амалга ошириш ҳамда икки томонлама ўзаро манфаатли алоқаларни янада мустаҳкамлашга имкон беради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган.

 

Олег Заманов.



Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум