Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Яраштириш комиссияси ажрашаётганлар юзасидан хабардор қилинади

16.01.2018

 

3.01.2018 йилдаги «Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан Оила кодексида назарда тутилган никоҳдан ажрашиш механизмига тузатиш киритилди.

Энди суд ва ФҲДЁ органлари яраштириш комиссиясини тегишли чоралар кўриши учун ёзма равишда хабардор этишлари керак. Хабарнома эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинига, агар улар бирга яшамаётган бўлса - ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинига юборилади.

 

Хабарномани юбориш муддати:

  • суд эр-хотинга ярашиш учун муҳлат тайинлаб, ишнинг кўрилишини кейинга қолдирган пайтдан;
  • ФҲДЁга ариза топширилган пайтдан эътиборан 3 кун.

 

Маълумот учун: ОКнинг 42 ва 43-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ФҲДЁ органларида никоҳдан ажратилади, қолган ҳолатларда – суд тартибида.

 

Суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдирган ҳолда эр-хотинга ярашиш учун 6 ой доирасида муҳлат белгилашга ҳақли.

 

ФҲДЁ органларида никоҳдан ажратишни рўйхатга олиш ариза топширилган кундан бошлаб 3 ой ўтгач амалга оширилади, яъни бу мазкур тартибда эр-хотиннинг ярашиши учун энг кўп муддат  ҳисобланади.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган ва 5.01.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.     


Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум