Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Яшил энергия» сертификатлари: қўшимча чоралар

06.10.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2023 йилдаги «Яшил энергия» сертификатлари жорий этилишини кенгайтириш ва «яшил молиялаштириш» механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 515-сон қарори қабул қилинди.


Ҳужжат билан «Яшил энергия» сертификатларини бериш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

«Яшил энергия» сертификатлари биржалар ва биржа фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳамда биржа савдолари қоидаларига мувофиқ товар-хомашё биржаси орқали «яшил энергетика секцияси»да сотилади.

 

«Яшил энергия» сертификатларини муомалага чиқариш ҳисобидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тушадиган маблағлар Вазирлик ҳузуридаги Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази лойиҳа офисининг алоҳида махсус ҳисобварақларида жамланади.

 

Сертификатларни ҳисобга олиш, савдосини ташкил қилиш ҳамда назорат қилиш ишлари эмитент номидан Марказ томонидан амалга оширилади.

 

Муайян давр давомида қайта тикланувчи энергия манбаларида ишлаб чиқарилган ва электр тармоғига узатилган тегишли миқдордаги МВт/соат электр энергияси учун сертификатлар фақат бир марта берилади.

 

Сертификатнинг амал қилиш муддати чегараланмаган. Фойдаланилган сертификатлар иштирокчи томонидан платформа орқали ҳисобдан чиқарилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.09.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум