Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

“Яшил энергия” сертификатлари тизими жорий этилади

16.05.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 12.05.2023 йилдаги “Яшил энергия сертификатлари тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-156-сон қарори қабул қилинди.

 

Мамлакатимизда электр энергиясининг қайта тикланувчи манбалардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилганини тасдиқловчи “яшил энергия” сертификатлари тизими босқичма-босқич жорий этилади. Бу Президентнинг 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарорида белгиланган:

  • 2023 йил 1 июлдан бошлаб — “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти тизимидаги гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергияси учун;
  • 2023 йил 1 октябрдан бошлаб — қуёш, шамол ва гидроэлектр станцияларида ҳамда қайта тикланувчи бошқа энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергияси учун.

 

Ҳужжат билан ўрнатилган тартибга мувофиқ, бир дона “яшил энергия” сертификати қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда 1 000 кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлайди.

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги – “яшил энергия” сертификатлари тизимини юритиш, хусусан генерация объектларини рўйхатдан ўтказиш, “яшил энергия” сертификатларини чиқариш, генерация объектларига бериш ва уларнинг ҳаракати ҳисобини юритиш бўйича масъул орган ҳисобланади. “Яшил энергия” сертификатлари фуқаролик ҳуқуқлари объектлари жумласига киради, эркин муомалада бўлиши ва қонунчиликда белгиланган тартибда ёки усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказилиши мумкин.

 

Генерация объектларини рўйхатдан ўтказиш, ноёб идентификация рақамига эга бўлган “яшил энергия” сертификатларини чиқариш, уларнинг ҳаракати ҳисобини юритиш “Яшил энергия” сертификатлари ягона электрон платформаси орқали халқаро стандартлар талаблари асосида амалга оширилади.

 

Шу билан бирга, “яшил энергия” сертификатларини чиқариш, бериш, ҳисобдан чиқариш ва уларнинг айланмаси билан боғлиқ муносабатларга қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик татбиқ этилмайди.

 

Генерация объектларининг “яшил энергия” сертификатлари савдосидан тушган даромадлари фойда солиғидан озод этилади. “Яшил энергия” сертификатларини харид қилишга доир харажатлар фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланадиган харажатлар жумласига киради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.05.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16