Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

“Яшил” кредитлар бўйича фоизлар қоплаб берилади

05.10.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2023 йилдаги  517-сон қарори билан “Яшил истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Маълумот учун: “яшил” истеъмол кредити – бу қуёш фотоэлектр станцияси, қуёш сув иситкичлари ва шамол электр станцияларини ўрнатиш мақсадлари учун жисмоний шахсларга миллий валютада ажратиладиган кредит.

 

Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси томонидан қиймати БҲМнинг 500 бараваридан ҳамда фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан  (165 млн сўм) ошмаган “яшил” истеъмол кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 5 фоизли банддан кўп бўлмаган қисмини қоплаб бериш учун 3 йил муддатгача компенсация ажратилади.

 

Компенсация мурожаат санасида тижорат банкларининг скоринг тизимидан ижобий хулоса олган, кредитлар ва солиқлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган жисмоний шахсларнинг “яшил” истеъмол кредитлари бўйича ажратилади.

 

Ҳужжатлар Жамғармага тушган санадан бошлаб 2 иш куни ичида кўриб чиқилади, сўнгра компенсация ажратиш ёки компенсация ажратишни рад этиш тўғрисида маълумотнома расмийлаштирилади.

 

Компенсация тўловлари буюртма кўриб чиқилгандан сўнг 3 иш куни ичида тижорат банкига ўтказиб берилади.

 

Жамғарма тижорат банкларининг кредитлари бўйича компенсация ажратишни қуйидаги ҳолатларда тўхтатади:

  • фоиз тўловлари компенсация қилинадиган кредитдан мақсадсиз фойдаланилганда;
  • қарз олувчи тўловлар жадвалига мувофиқ банкка тўловларни тўлаш мажбуриятларини 3 ой ичида кетма-кет бажармаганда;
  • қарз олувчидан кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизлар муддатидан олдин ундирилганда;
  • тижорат банки ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда;
  • қарз олувчининг банк ҳисобварағидаги маблағлари хатловга олинганда;
  • қарз олувчининг ва ёки тижорат банкининг тақдим этган ҳужжатларида ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланганда.

 

Компенсация ажратилган “яшил” истеъмол кредитини олган жисмоний шахснинг янги “яшил” истеъмол кредити бўйича қуйидаги ҳолларда такроран компенсация ажратилиши мумкин:

  • амалдаги кредит шартномаси бўйича кредит қарздорлиги тўлиқ қайтарилганда;
  • “яшил” истеъмол кредитини ажратиш тўғрисидаги шартнома бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда;
  • Жамғарма томонидан компенсация ажратишни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинганда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.10.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум