27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни билан Солиқ кодексига (кейинги ўринларда - СК) тузатишлар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Йиғим қайта ҳисоб-китоб қилинмайди
Йиғим қайта ҳисоб-китоб қилинмайди
29.12.2016

СКдан 347-моддасининг 5-қисми чиқариб ташланди. Унга кўра солиқ органлари товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлардан йил мобайнида ЭКИҲ миқдори ўзгарган тақдирда аниқлаштирилган ҳисоб-китоб тақдим этиш ва бўнак тариқасида тўланган йиғимлардаги фарқ суммасини тўлаб беришни талаб этишарди.
Энди товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлаш йил бошида белгиланган ЭКИҲдан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Йил мобайнида энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда солиқ ходимларига аниқлаштирилган ҳисоб-китоб тақдим этиш ва фарқ суммасини тўлаш талаб этилмайди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Музаффар Мирзағаниев,
экспертимиз.
Мавзуга оид материал:
Сенат солиқ ва бюджет сиёсатига ўзгартиришларни муҳокама қилди
Янги сонларда ўқинг
2025, 11 ноябрь№ 45
- Божхона юк декларацияларини тўлдириш тартиби ўзгарди
- МҲХСга ўтиш ким учун ва қачон мажбурий
- Ҳисобга олишдаги хатолар: ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган буюмларнинг омбордаги ҳисоби
- Уй-жой сотиб олишда ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш
- Компания қўшиб олинди: унинг қарзлари ва солиқлар бўйича ортиқча тўловлар нима қилинади
2025, 11 ноябрь№ 45
- Стратегик режалаштиришнинг ягона тизими жорий этилмоқда
- Ногиронлиги бўлган ходимга таътил бўйича имтиёзлар
- «Касаллик варақаси» очилган даврда ишлаш: бухгалтер қандай йўл тутиши керак
- Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари
- «Ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»


