Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Йирик корхоналар ва банкларнинг давлат акция пакетлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилди

22.08.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 18.08.2023 йилдаги “Давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банкларини ислоҳ қилиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-283-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 2023 йил 1 мартдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-83-сон қарорининг иловасида кўрсатилган давлат иштирокидаги йирик корхоналар ва тижорат банклари устав капиталидаги давлат акция (улушлари) пакетлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилади.

 

Бунда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига уларни ислоҳ қилиш ваколатлари ва вазифалари юклатилади.

 

Белгиланишича, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли акциялар бўйича барча акциядорлик масалалари юзасидан қарорлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан мустақил қабул қилинади.

 

Ташкилотларнинг устав капиталидаги Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли акция пакетлари (улушлари) бўйича дивидендлар ҳамда ушбу акция пакетлари сотилишидан тушадиган маблағлар мазкур Жамғармага ўтказилади.

 

Бир ой муддатда “UzAssets” инвестиция компанияси ташкилий тузилмаси ва ички корпоратив ҳужжатларини, ижроия органи ва кузатув кенгаши таркибини қайта тасдиқлаш режалаштирилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.08.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-08
  • USD:12683.99 (+0.00) сум
  • EUR:13647.97 (+0.00) сум
  • RUB:139.24 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 7 май№ 19