Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Юк машиналари, махсус транспорт ва автобуслар (микроавтобуслар)ни техник кўрикдан ўтказиш қимматлашади

12.02.2018


Ички ишлар вазирининг буйруғи (9.02.2018 йилда 2303-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун тўловларнинг янги ставкалари белгиланди. Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

 

2018 йил 9 майдан бошлаб қуйидаги тўлов миқдорлари қўлланила бошлайди:

 

Юридик шахсларга тегишли транспорт

Юк ва махсус автотранспорт воситалари

ЭКИҲнинг 40%и (68 896 сўм)

Автобуслар (микроавтобуслар)

ЭКИҲнинг 20%и (34 448 сўм)

Енгил автотранспорт воситалари

ЭКИҲнинг 10%и (17 224 сўм)

Мототранспорт воситалари ва тиркамалар (ярим тиркамалар)

ЭКИҲнинг 10%и (17 224 сўм)

Жисмоний шахсларга тегишли транспорт

Юк ва махсус автотранспорт воситалари

ЭКИҲнинг 20%и (34 448 сўм)

Автобуслар (микроавтобуслар)

ЭКИҲнинг 20%и (34 448 сўм)

Енгил автотранспорт воситалари

ЭКИҲнинг 10%и (17 224 сўм)

Мототранспорт воситалари ва тиркамалар (ярим тиркамалар)

ЭКИҲнинг 5%и (8 612 сўм)

 

Бу – муҳим! Кўрсатилган санадан бошлаб мажбурий техник кўрикдан (бундан кейин – техник кўрик) ўтказганлик учун тўлов автотранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари) ҳар гал рўйхатдан ўтказилганда (қайта рўйхатдан ўтказилганда) ундирилади. Ҳозир олдинги техник кўрик муддати ўтмаган бўлса, тўловлар тўланмайди.

 

Енгил автотранспорт учун унинг амалдаги ставкага (ЭКИҲнинг 10%и) солиштирма қиймати ўзгармайди. Бунда қайд этилишича, жисмоний шахсларнинг енгил автотранспорти (М1 тоифасидаги) тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилганда ДЙҲХХ органлари тўлов ундирмайдилар. ЭКИҲнинг 10%и миқдоридаги ставканинг ўзи эса фақат 1.01.2019 йилгача амал қилади. Яъни шундай хулоса чиқариш мумкинки, кейинги йилдан бошлаб жисмоний шахсларнинг енгил автомобилларини техник кўрикдан ўтказишни тўлалигича тадбиркорлик субъектларига бериш режалаштирилмоқда.

 

Ушбу соҳадаги бизнесда иштирок этиш имкониятлари ҳақида батафсилроқ – бу ерда.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум