Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Юк ташувчилар солиқларни қатъий белгиланган солиқдан кам тўлашмайди

08.01.2018


Юк ташувчилардан олинадиган солиқларнинг энг кам  миқдори Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарори билан жорий этилди.

 

Чакана савдо корхоналари  учун шундай тартиб амал қиладики, унга кўра улар ЯСТни худди шундай фаолият тури билан шуғулланадиган якка тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ суммасидан кам бўлмаган миқдорда тўлашлари керак бўлади.

 

2018 йилда солиқларни тўлашнинг шундай тартиби юк ташиш хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар учун ҳам жорий этилмоқда.

 

Солиқ солиш тизимидан қатъи назар, улар томонидан тўланадиган солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларнинг жами суммаси транспорт воситасининг бир бирлиги ҳисобида якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан мазкур фаолият тури бўйича тўланадиган қатъий белгиланган солиқ суммасидан кам бўлмаслиги керак.

 

Маълумот учун: мазкур ҳолатда қатъий белгиланган солиқ ставкаси автотранспорт воситасининг юк кўтариш қобилиятига боғлиқ бўлади ва 2018 йил учун:

  • 3 тоннагача ойига ЭКИҲнинг 1,5 баравари;
  • 8 тоннагача ойига ЭКИҲнинг 2 баравари;
  • 12 тоннагачаойига ЭКИҲнинг 3 баравари;
  • 12 тоннадан ортиқ  – ойига ЭКИҲнинг 3,5 бараварини ташкил этади.

 

Бу - муҳим! Қўшимча ҳисоблаб чиқарилган сумма фойда солиғини ёки ягона солиқ тўловини тўлаш ҳисобига киритилади (29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-қарорнинг 8-банди).

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  


Музаффар Мирзағаниев.

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум