Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йилда фармацевтика маҳсулотларини ҳисобга олиш қоидаларида нималар ўзгарди Иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисоб-китоб қилинади Дивидендлар тўловлари ҳисобига асосий воситаларни бериш қандай ҳисобга олинади Дивидендлар тўловлари ҳисобига асосий воситаларни бериш қандай ҳисобга олинади

Йўл ҳаракатига халақит берувчи ноқонуний тўсиқлар ўрнатганлик учун – жарима

14.04.2025

Рус тилида ўқиш

10.04.2025 йилдаги ЎРҚ-1055-сон Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ўзгартиришлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилмоқда ва йўл ҳаракати иштирокчилари учун ноқонуний тўсиқлар ва бошқа тўсиқларни ўрнатиш, шунингдек йўналишли транспорт учун ажратилган тасмадан ҳаракатланиш учун жазо назарда тутади.

 

Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун:

  • БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима белгиланган.

Ушбу модданинг маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган тақдирда:

  • жарима БҲМнинг 3 баравари миқдорида бўлади.

 

Йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқларни ва бошқа қурилмаларни ўрнатиш фуқароларга БҲМнинг 5 баравари, мансабдор шахсларга эса – БҲМнинг 20 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.04.2025 йил кучга кирди.