Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Йўл хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун моддага тузатиш киритилди

24.01.2020

Рус тилида ўқиш

 

Гап МЖТКнинг 147-моддаси биринчи қисми хусусида бормоқда. 22 январдаги қонун билан унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, улар 24 апрелдан кучга киради.

 

Ҳозирги вақтда моддада йўлларга, йўл иншоотларига ва йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техник воситаларга шикаст етказганлик, уларни сақлаш қоидаларини бузганлик учун санкциялар назарда тутилган.

 

Ўзгартиришлар кучга киргандан кейин, у бўйича қуйидагиларга ҳам жарима солиш бошланади:

  • автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиганлик учун;
  • йўлларда сунъий нотесликлар ва тўсиқлар барпо этганлик учун;
  • автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаганлик учун;
  • йўлларни сақлаш қоидаларини бузганлик учун.

 

Шунингдек, жарималар ҳам қайта кўриб чиқилди. Ҳуқуқбузар фуқаролар БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахслар эса – БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима тўлашларига тўғри келади (ҳозирги кунда санкциялар унификациялашган– жарима 10 БҲМ миқдорида).

 

Юқорида келтирилган ҳуқуқбузарликлардан ҳеч бўлмаганда биттаси аниқланган тақдирда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси ходимлари баённома тузадилар. МЖТКнинг 282-моддаси тартибида у кўриб чиқиш учун маъмурий судга юборилади.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган, тузатишлар 24.04.2020 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум