Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Юрисконсультларга мартаба даражалари бошқа тузилмаларнинг махсус унвонларини ҳисобга олган ҳолда берилади

12.03.2018

Адлия вазирининг Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида буйруғи (рўйхат рақами 2920-3, 9.03.2018 й.) эълон қилинди.

 

Бошқа органларнинг собиқ ходимларига мартаба даражалари беришнинг алоҳида тартиби

 

Юридик хизматлар ва ташкилотларнинг илгари адлия, суд, прокуратура, ички ишлар, божхона хизмати, солиқ хизмати органлари ва ҳарбий соҳада ишлаган ходимларига мартаба даражаларини беришнинг алоҳида тартиби жорий қилинди. Уларга эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, юридик хизматда мартаба даражалари олдинги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонларни ҳисобга олган ҳолда берилади.

 

Эслатиб ўтамиз, юридик хизматлар ходимларининг 8 та мартаба даражаси мавжуд. Ўсиб бориш тартибида: 3, 2 ва 1-даражали юрист; 3, 2 ва 1-даражали адлия маслаҳатчиси;  3 ва 2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси.

 

Бундай тартибда мартаба даражаларини бериш учун Низомда махсус унвонлар бўйича уларнинг солиштирма жадвали келтирилади. Масалан, 3-даражали юрист қуйи мартаба даражаси лейтенант ҳарбий унвонига мос келади. Юридик хизмат ходимларининг юқори мартаба даражаси – 2-даражали давлат маслаҳатчиси – генерал-лейтенант унвонига тенглаштирилади.

 

Мартаба даражаларини бериш учун ҳар чоракда мониторинг ўтказилади

 

Давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар хизматлари томонидан юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари ҳар чоракда камида 1 марта хатловдан ўтказилиши, ходимни навбатдаги мартаба даражасига тавсия этиш учун раҳбарларга ахборот тақдим этиб борилиши керак. 

 

Киритилган аниқлаштиришга мувофиқ хатлов натижасига кўра ходимни мартаба даражасига тавсия этиш ҳақидаги ҳужжатлар 10 кунлик муддат ичида тегишлича Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига юборилади.

 

Эслатиб ўтамиз, мартаба даражасида бўлиш муддатлари қуйидагича:

  • 3, 2 ва 1-даражали юристлар – 2,5 йил;
  • 3, 2 ва 1-даражали адлия маслаҳатчиси – 4 йил.

 

2 ва 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси мартабаларида бўлиш муддати эса белгиланмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.03.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-17
  • USD:12671.84 (+0.00) сум
  • EUR:13468.90 (+0.00) сум
  • RUB:134.64 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16