Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Covid-19 да касаллик варақаси бўйича қандай миқдорда тўлаш керакХодимга ижтимоий нафақани қандай олишни айтиб турингМаъмурий ва солиқ юки камайтирилди

“Зомин” туристик-рекреацион зонасида меҳмонларни нима кутади

06.05.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 28.04.2021 йилдаги "Зомин" туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 254-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат Президентнинг 2021 йил 6 апрелдаги "Зомин" туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6201-сон Фармонини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилган.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • "Зомин" туристик-рекреацион зонаси (кейинги ўринларда - туристик зона) чегараларининг тавсифи;
  • "Суффа платоси.2 400" халқаро умуммавсумий курорти ва "Ўриклисой" туризм мажмуаси чегараларининг тавсифи;
  • "Зомин" туристик-рекреацион зонасини ривожлантириш концепцияси;
  • "Зомин" туристик-рекреацион зонасини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш ҳамда ҳудудда туризм соҳасини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури;
  • "Зомин" туристик-рекреацион зонаси ва унга қадар бўлган ҳудудда йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури.

 

Туристик зонанинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди:

  • туристик зонада махсус функционал ва мавсумий рекреацион дам олиш зоналарини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестицияларини жалб қилиш;
  • ҳудуднинг экомуҳити имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ўзига хос туристик йўналишларни ташкил этиш;
  • ҳудудда янги транспорт инфратузилмасини ривожлантириш;
  • туристлар хавфсизлигининг қўшимча шароитларини яратиш;
  • туристик зона ҳудудида лойиҳаларни амалга ошираётган ва фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда инвесторлар учун белгиланган алоҳида божхона ва солиқ режимларини таъминлаш;
  • энергиянинг муқобил ва қайта тикланувчи манбаларини қўллаган ҳолда янги замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни жорий қилиш;
  • ҳудудда ноёб табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг генетик фондини сақлаш.

 

Шунингдек, ҳужжат билан "Зомин" туристик-рекреацион зонаси дирекцияси" ДУК ташкил этилди ва унинг Устави тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.