Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Зулфия номидаги давлат мукофоти: 30 ёшгача бўлган 28 лауреат олий таълим муассасасига кириш бўйича имтиёзга эга бўлади

05.02.2018


Президентнинг 2.02.2018 йилдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони билан Зулфия номидаги давлат мукофотини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар назарда тутилган. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

 

Биринчидан, у тақдим этиладиган ёш чегараси 8 ёшга оширилди. Энди мукофотни 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган номзодлар қўлга киритиши мумкин. Илгари Зулфия номидаги давлат мукофоти тўғрисидаги Низомга мувофиқ  уларнинг ёши 14 дан 22 ёшгача чегараланарди.

 

Иккинчидан, лауреатлар сони икки марта оширилди. Энди уни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан икки нафардан номзодга бериш белгиланди (ҳаммаси бўлиб 28 нафар). Илгари фақат 14 нафардан кўп бўлмаган қизлар ғолиб бўлиши мумкинлиги мустаҳкамланди.

 

Учинчидан, мукофот лауреатларининг олий таълим муассасаларига кириши бўйича имтиёз кенгайтирилди. Энди улар кириш имтиҳонларисиз олий таълим муассасаларининг нафақат бакалавриат, балки магистратура босиқичига ҳам давлат гранти асосида киришлари мумкин.

 

Бу - муҳим! Мазкур имтиёз фақат таълимнинг тегишли йўналишлари ва ихтисосликлари бўйича қўлланилади. Масалан, академик лицей ва касб-ҳунар коллежи битирувчилари бакалавриатда фақат таълимнинг аввалги босқичига мос йўналиш  бўйича, бакалавриат битирувчилари эса – магистратуранинг тегишли йўналиши (ихтисослик) бўйича ўқишни давом эттиришлари мумкин (20.06.2017 йилдаги 393-сон ВМҚга қаранг).

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

 

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-04-29
  • USD:12662.01 (+0.00) сум
  • EUR:13593.93 (+0.00) сум
  • RUB:137.65 (+0.00) сум