Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга доир чора-тадбирлар тасдиқланди

21.05.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 19.05.2021 йилдаги «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5116-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика маркази тугатилади. Унинг негизида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази (кейинги ўринларда – Республика маркази) ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.

 

Мавжуд 197 та зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларини оптималлаштириш ҳисобига 29 та Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича марказлар (кейинги ўринларда – марказлар), шу жумладан 1 та Республика маркази, 14 та ҳудудий марказлар ва 14 та туманлараро марказлар ташкил этилади.

 

Республика маркази ва ҳудудий марказлар давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади. Улар ўз фаолиятини анонимлик, ахборотнинг махфийлиги, касбий маҳорат ва хавфсизлик тамойиллари асосида амалга оширади.

 

Марказларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизларга аноним тарзда шошилинч тиббий, психологик, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатиш;
  • оғир ижтимоий аҳволда қолган хотин-қизлар ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлашга кўмаклашиш;
  • давлат органлари ва фуқаролар жамиятлари институтларининг хотин-қизларнинг ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларини ўрганиш, бундай ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда ўз жонига қасд қилган хотин-қизларни нормал ҳаётга қайтариш бўйича фаолиятига яқиндан кўмаклашиш;
  • «Аёллар дафтари»га киритилган психологик ва ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож хотин-қизларни (тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, ижтимоий муаммолари мавжуд хотин-қизларни) ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва «Аёллар дафтари»дан чиқариш чораларини кўриш  ва бошқалар.

 

Шунингдек ҳужжат билан марказлар фаолияти билан боғлиқ бўлган ташкилий масалалар тартибга солинган ҳамда мазкур соҳада фаолият юритадиган вазирликлар ва идоралар зиммасига юкланадиган қўшимча мажбуриятлар белгиланган.

 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 24 соат узлуксиз ишлайдиган «ишонч телефони»ни (республика доирасида ягона қисқа рақам) йўлга қўйиш топширилди. У орқали шошилинч руҳий, психотерапевтик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади, маслаҳат берилади ва ахборот тақдим этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум