Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлигини масофадан туриб мониторинг қилади.
Аттракционлар хавфсизлигини қандай таъминлайдилар
Бундан буён улардан Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги Техник регламент талабларига мувофиқ бўлган тақдирдагина фойдаланилади.
Давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди
Шунингдек “яшил” истеъмол кредитлари сонини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг вазифалари белгиланди
Улар орасида_ магистрларни "Бизнес-бошқарув" (MBA) ва иқтисодиётнинг бошқа талаб юқори йўналишлари бўйича тайёрлаш, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим бор.
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг амалиёт ўташ тартиби ўзгартирилди
Ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётлари ўрнига ишлаб чиқариш амалиётининг ягона тизими жорий этилмоқда.
Экспортни қўллаб-қувватлаш чоралари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилади
Хусусан, экспорт қилувчи ташкилотларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиш харажатларини қоплаш бекор қилинади.
Ўзбекистон ядро хавфсизлиги бўйича халқаро шартномаларга қўшилади
Шунингдек, 4 та саноат хавфсизлиги инспекцияси ташкил этилмоқда.
"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурида иштирок этадиган нуронийлар қандай рағбатлантирилади
Маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш учун дастур доирасида уч нафар фахрий беш нафар камбағал оилага бириктирилади.
Ўзбекистон ривожланишининг стратегик таҳлили доимий асосда ўтказилади
Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари фаолиятини ташкил этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди.
Давлат сирларига нималар киради
"Давлат сирлари тўғрисида" қабул қилинган Қонун билан ошкор қилиниши Ўзбекистон хавфсизлигига зарар етказадиган давлат аҳамиятига молик сир ва (ёки) хизмат сирини ташкил этувчи маълумотлар белгиланди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш имкониятлари кенгаймоқда
Далалар четларидан самарали фойдаланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун ички фитосанитар сертификати бепул берилади.
Тадбиркорларга ташқи молия бозорларига чиқишга кўмаклашиш маркази ташкил этилди
Президент Фармони билан тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тасдиқланди.
Кимларга имтиёзлар берилди ва кимларники бекор қилинди
Бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан баъзи имтиёзлар бекор қилинди, шунингдек Халқаро мода ҳафтасининг мукофот жамғармаси камайтирилди.
Болалар боғчаларида давоматни автоматлаштирадилар
Мактабгача таълим тизимини рақамлаштириш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги қандай таъминланади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли техник регламент тасдиқланмоқда, у 6 ойдан сўнг кучга киради.
"Телекоммуникациялар тўғрисида"ги Қонун кучга кирди
Ҳужжатнинг аввалги таҳрири 25 йил олдин қабул қилинган эди.
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими тўлиқ рақамлаштирилади
Ўзбекистон Республикаси ижтимоий картасини чиқариш, муомалада бўлиши ва фойдаланиш, ижтимоий карталарнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатишни тартибга солувчи Низом тасдиқланди.
Васийлик ва ҳомийлик органлари қандай ишлайди
Вазирлар Маҳкамаси етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни жойлаштиришни тартибга солувчи бир қатор НҲҲни тасдиқлади.
Электрон тижорат операторларига янги талаблар ўрнатилмоқда
2025 йил 1 июлдан бошлаб ушбу фаолият хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.
Кўп квартирали уйлар бошқарув органлари электрон реестрга киритилади
Квартира эгаларининг шахсий ҳисобварақ рақамлари кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига боғланиш орқали "Менинг уйим" биллинг тизимига интеграция қилинади.




