Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

NORMA.UZ сайтида реклама

04.04.2017

Сайт ҳақида


NORMA.UZ – бу ахборот-ҳуқуқий портал бўлиб, унда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳалари таҳлили, тадбиркорлик, бухгалтерия, юриспруденция ва бошқа соҳалар бўйича муаллифлик материаллари, электрон маҳсулотлар ҳамда семинарлар анонслари ҳар куни чоп этилади. Портал иқтисодиёт, ҳуқуқ ва сиёсат соҳасидаги долзарб мавзуларни ёритиш бўйича энг нуфузли ресурслардан бири ҳисобланади.

 

Сайт аудиторияси

 

Портал ўқувчилари – бу бухгалтерлар, юристлар, кадрлар бўйича инспекторлар, молиявий таҳлилчилар ва ташқи иқтисодий операциялар бўйича мутахассислар, турли корхоналар эгалари ва раҳбарларидир.

 

Сайтда тақдим этилган маълумотлар ишбилармонлик муҳитига –  АКТ, саноат, якка тартибдаги тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш соҳаси ва суғурта, банк сектори ва бизнеснинг бошқа соҳаларига мўлжалланган.

 

Ресурсга кундалик ташриф буюриш 7-10 минг нафар ўқувчини ташкил этади. Бизнеси B2B сегментига мўлжалланганлар учун NORMA.UZ сайтида реклама жойлаштириш бўлғуси мижозларнинг энг кўп сонини қамраб олишга ёрдам беради.

 

Сайтда реклама

 

Биз сифатли рекламага урғу берамиз. Ресурснинг аудиторияси саводли, мазмун-моҳияти талабларга жавоб берадиган, аниқ жадвалли ва қулай жойлашган маълумотларни олиши биз учун муҳим. Биз рекламангизни янада самаралироқ қилишга ёрдам берамиз.

 

 Сиз қуйидагилар боис рекламани порталда жойлаштиришингиз мумкин:

  • ўз шахсий брендингиз ёки компаниянгиз брендининг танилиш даражасини ошириш мақсадида;
  • ўз товар ёки хизматларингиз савдосини кўпайтириш учун;
  • мақсадли аудиторияга янги маҳсулотни тақдим этиш учун.

 

Баннерли реклама:

 

Баннерли рекламанинг афзалликлари:

  • визуал реклама портал ўқувчилари эътиборини кафолатли равишда жалб этади;
  • баннер орқали ўз мурожаатини мижозларга осон ва тез етказиш мумкин;
  • баннер сизнинг сайтингиз ҳаволасига боғланган бўлиши мумкин.

 

Нархлар ва таърифлар

Сайт шапкаси

 (680х100)

Баннер экраннинг энг юқори қисмида ва сайтнинг ҳар бир саҳифасида жойлашган. Айнан уни портал ўқувчиси биринчи бўлиб кўради. Бу эса аудиторияни деярли 100% қамраб олишга имконият яратади.

Ойига 3 млн. сўм

Марказий янгиликлар тасмасининг ўртаси (680х100)

Баннер шундай жойлаштирилганки, ҳатто саҳифадаги ахборотларга шунчаки бир кўз югуртирилганда ҳам уни пайқаш аниқ.

Ойига 2 млн. сўм

Марказий янгиликлар тасмасининг пастки қисми (680х100)

Баннер бош саҳифанинг пастки қисмида жойлаштирилган. Уни порталда эълон қилинган материални синчковлик билан кўраётган одам кўриши ва ўрганиши мумкин. Қоидага кўра,  булар ўз ишига масъулият билан ёндашадиган ва тор доирадаги ихтисосликка эга бўлган ўқувчилардир.

Ойига 1 млн. сўм

Сайтнинг ўнг бари (268х70)

Сайтнинг ўнг қисмида информатор, тақвим ёнида ҳамда фойдали материаллар блоки яқинидаги манфаатли жойлашув баннерни ресурснинг барча аудиторияси учун эътиборли қилади.

Ойига 1 млн. сўм

Материалларнинг таг қисмида

(163х163)

Бу ўқувчиларнинг эътиборини тортадиган жой. Материални варақлаш реклама баннерига олиб келади.

Ойига 500 минг сўм

 

Шартнома қуйидаги муддатларга тузилганда чегирмалар мавжуд:

3 ойга – 5%

6 ойга – 10%

 

Мақолалар ва интервьюлар

 

Биз сизнинг матнларингизни ёки таҳририятимиз томонидан сиз учун махсус тайёрланган матнларни чоп этамиз.

 

Мақолаларнинг афзал жиҳати:

  • маҳсулот ёки хизматни батафсил таърифлаш;
  • компанияни тўлиқ тақдим этиш, бу айниқса, ўз фаолиятини эндигина бошлаётганлар учун муҳим;
  • бошланаётган акциялар, янги бренд ёки товар жорий этилаётгани ҳақида тўлиқ маълумот.

 

Интервьюнинг афзалликлари:

Компания вакили, унинг раҳбари ёки мутахассиси корхона, хизмат, маҳсулот, мижозлар билан ишлашнинг ўзига хосликлари, дисконт карталар ва бонусли дастурлар ҳақида биринчи шахс номидан сўзлаб бериш имкониятига эга бўлади.

 

 Нархлар:

Ўзбек тилида

500 минг сўм

Рус тилида

800 минг сўм

Таҳририят томонидан тайёрланган матн

1 млн. сўм

Интервью

1 млн. сўм

 

Матннинг энг кўп ҳажми  – 5000 белги + 4 фотосурат

Ўз рекламасининг NORMA.UZ порталида ўзгача кўринишда жойлаштирилишини истовчилар учун (баннерни жойлаштириш учун бошқа жой, ностандарт ўлчамдаги реклама блоки, сўровномалар, экспертлар шарҳлари билан бериладиган туркум мақолалар ва бошқалар) уни жойлаштириш шартлари келишув асосида якка тартибда ҳал этилади.

 

NORMA.UZ да реклама масалалари бўйича боғланиш:

Тел.:(+99871) 283-39-55

Email: portal@norma.uz.

 

 

Валюталар курси

2018-01-16
  • USD:8146.38 (+7.38) сум
  • EUR:9965.47 (+177.51) сум
  • RUB:143.97 (+0.92) сум