Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОблагаются ли НДС услуги санатория Что делать, если возникает корректировка НДС при возврате лекарств, проданных без НДС Как обновление интерфейса my.soliq.uz повлияло на работу налогоплательщиков Какие особенности сделок с аффилированными лицами акционерного общества

1 февралдан нималар ўзгаради

30.01.2023

Читать на русском языке

Адвокатлик ордерлари электронлаштирилади

 

Адвокатлик тузилмалари томонидан адвокатларга муайян ишни олиб бориш учун бериладиган анъанавий шаклдаги ордер мақомига тенг бўлган махсус QR-код қўйилган “Электрон адвокатлик ордери” берилади. Шунингдек:

  • ушбу ордер ҳақидаги маълумотни “Юридик ёрдам” ахборот тизимига киритиш мажбурий ҳисобланади;
  • адвокат сўрови шаклига қўйилган талаблар, шу жумладан, унга ордернинг кўчирма нусхасини илова қилиш, ордерни қайд этиш дафтарини юритиш талаблари бекор қилинади.

 

Айрим тадбиркорлик субъектлари Савдо-саноат палатасининг аъзолик бадалларидан озод қилинади

 

Микро, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари Палата аъзолигига, аъзолик ва кириш бадалларидан озод қилинган ҳолда, текин қабул қилинади ҳамда қонунда назарда тутилган аъзолик билан боғлиқ Палата хизматларидан тўлақонли фойдаланиш ҳуқуқига эга, Палата томонидан кўрсатилиши мумкин бўлган қўшимча пуллик хизматлар бундан мустасно.


Қимматбаҳо металларни сотувчи ЯТТларга банк кафолати тақдим этилади.

 

Қимматбаҳо металларни товар-хомашё биржаси орқали кечиктириб тўлаш шарти билан сотганда:

  •  сотиб олинган қимматбаҳо металлар учун тўлов мажбуриятларини "Ўзмиллийбанк" АЖнинг кафолати билан бир қаторда бошқа банкларнинг кафолатлари ҳамда тегишли ташкилотнинг кафиллиги билан ҳам таъминлашга;
  •  банк кафолатини заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ЯТТларга ҳам беришга;
  •  тўлов мажбуриятларини таъминлаш мақсадида бериладиган банк кафолати бўйича хизмат ҳақини тарафларнинг келишувига асосан қатъий миқдордаги суммада белгилашга рухсат этилади.

 

Собир Нурбердиев.