Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Квартиранинг бўлғуси эгасига нималар кафолатланади?

03.02.2017

? Янги тартибга кўра уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар бошланғич бадал тариқасида уй-жой қийматининг камида тўртдан бирини тўлаб, шаҳарда кўп квартирали уйдан уй-жой сотиб олишлари мумкинКвартира олишни хоҳлаймиз, бироқ “алданган улушчилар” ҳолатига тушиб қолишни истамаган бўлардик. Агар қурувчининг пуллари солиқлар ва бошқа қарзларни қоплашга сарфланадиган бўлса-ю, қурилишни якунлай олмай қолса, шундай ҳолат учун қандайдир чоралар кўзда тутилганми?

- Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.2017 йилдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган низом 2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурида иштирок этаётган субъектларнинг ўзаро муносабатлари характерини белгилайди. Улар жумласига банк («Ипотека-банк» АТИБ), қурилиш объекти буюртмачиси («Ўзшаҳар қурилиш инвест» МЧЖ ИК), бош пудратчи, пудратчилар ҳамда қарз олувчи (уй-жой шароитлари яхшиланишига муҳтож бўлган, унга квартира бириктирилган ариза берувчи) киради.

 

Бутун вертикаль бўйлаб иштирокчиларнинг мажбуриятларини таъминлаш механизмлари амал қилади, шунингдек уларнинг бажарилиши устидан назорат амалга оширилади. Ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланишга алоҳида урғу берилади. Шу тариқа, банк кўп квартирали уйни қуриш ва реконструкция қилиш учун буюртмачига унинг қийматининг 95%игача кредит ажратади. Бунда кредитлаш жадваллар асосида босқичма-босқич бўнаклаш ва кейинги тўловлар тартибида амалга оширилади. Буюртмачи сарфлаган пуллари учун амалда бажарилган ишлар (қилинган сарф-харажатлар) тўғрисида маълумотнома-ҳисобварақ-фактура тақдим қилиш йўли билан банк олдида ҳисобот беради. Бу ойда икки марта - 3 ва 18-санада содир бўлади.

 

Бунинг устига банк ажратилган кредит маблағларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан мунтазам мониторинг ўтказиб боради ва ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда кредит шартномаси шартларига кўра буюртмачига жарима санкцияларини қўллаган ҳолда мақсадсиз фойдаланилган кредитларни муддатидан олдин ундириш бўйича чора-тадбирлар кўради.

 

Ўз навбатида, буюртмачи қурилиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ҳамда бош пудратчи ва жалб этилган пудратчилар томонидан маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиш устидан техник назоратни амалга оширади. Буюртмачидан келиб тушаётган ва ускуналар ҳамда қурилиш материалларини харид қилишга мўлжалланган маблағлар, субпудрат ташкилотлари томонидан бажарилган ишлар, автотранспорт хизматлари учун тўловлар ва бевосита қурилиш билан боғлиқ бошқа харажатлар махсус мақсадли 22626 ҳисобварақда аккумуляция қилинади. Қонунчиликка кўра мазкур ҳисобвараққа ундириш қаратилмайди, бу эса ҳатто солиққа оид ёки бошқа қарзлар бўлган тақдирда ҳам пудратчилар томонидан ўзига олинган мажбуриятларни бажарилишини кафолатлайди.

 

Шуни ҳам қайд қилиш жоизки, сотиб олинаётган квартира қийматининг камида 25%и миқдоридаги бошланғич бадал қарз олувчи томонидан банкда очилган мақсадли омонат ҳисобварағига (№ 20406) ўтказилади.

 

Шу тариқа, Дастур доирасида қурилиш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажарилиши, ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш ҳамда пул оқимини сақланишини назорат қилиш йўли билан унда иштирок этаётган барчанинг манфаатлари кафолатланади.

 

 Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз. 

 

 Мавзуга оид материаллар:

 

Уй-жойга эҳтиёжи борлар қандай қилиб шаҳардан уй олиши мумкин?

 

Бюджет интизомини бузганлик учун жавобгарлик ўзгарди

 

 

 

Курс валют

2017-10-17
  • USD:8058.77 (+6.69) сум
  • EUR:9515.80 (+65.07) сум
  • RUB:140.84 (+2.32) сум