Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

02.08.2017

“Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида” ги ва “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси юзасидан изоҳлар.

“Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5024-сон Фармонига  (кейинги ўринларда - Фармон) мувофиқ ишлаб чиқилди ҳамда  белгиланган  тартибда  келишилди1.

 

Қонун лойиҳаси кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун жисмоний ва юридик шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш чораларини амалга оширишни таъминлашга ва қонун ҳужжатлари талабларини Фармонга мувофиқлаштиришга йўналтирилган.

 

Ушбу Қонун лойиҳаси ер ости бойликларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш соҳасида юзага келадиган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2016 йил 19 сентябрдаги ЎРҚ-408-сон, “Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2016 йил 21 сентябрдаги ЎРҚ-409-сон ва “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги 2012 йил 20 декабрдаги ЎРҚ-341-сон Қонунларига мувофиқлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Қонун лойиҳасининг мақсадига эришиш учун унинг вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

  • табиий ресурлардан, шу жумладан кенг тарқалган фойдали қазилмалардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
  • табиий ресурслардан фойдаланиш, ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш шартлари ва талаблари, шунингдек кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олишда уларни бузганлик учун жавобгарлик чораларини белгилаш;
  • давлат бошқарув органи номи қисмини Президентнинг 2017 йил 21 апрелдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5024-сон Фармонига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш.

 

Батафсил айтганда, юқорида кўрсатиб ўтилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида қонун ҳужжати билан:

а) Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси номланишини Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш фондлари номланишини Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш Фондига алмаштириш ва қонунчилик техникасига мувофиқлаштириш мақсадида “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 8, 11, 15, 16, 18, 23, 28, 30, 34, 35, 37, 38, 40, 48, 50 ва “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонуннинг 7, 25, 27-моддаларига ўзгартириш киритиш;

б) “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонуннинг 8, 34, 48-моддаларига қуйидагиларга йўналтирилган қўшимча меъёрлар киритиш:

- Вазирлар Маҳкамасининг ваколатларини кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олиш тартибини белгилаш қисмида аниқлаштириш;

-  қонун нормаларини қонунчилик техникасига мувофиқлаштириш;

- кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг белгиланган тартибини бузишда айбдор бўлган, ер ости бойликларидан фойдаланувчининг фаолияти натижасида давлатга, шунингдек атроф-муҳитга етказилган зарар ҳамда одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиш хавфини келтириб чиқарганлик учун етказилган зиённи қоплашнинг мажбурийлигини белгилаш;

в) амалдаги “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунни табиий ресурслардан фойдаланишни чеклаш ва тақиқлашни белгилашга йўналтирилган 221-модда ва “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонунни кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олишдаги асосий талабларни белгилашга йўналтирилган 401-модда билан тўлдириш назарда тутилмоқда.

 

   Ўйлаймизки, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши:

  • кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун жисмоний ва юридик шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш;
  • кенг тарқалган фойдали қазилмаларнинг муҳофаза қилиниши
    ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва улардан фойдаланиш соҳасида давлат назоратининг самарадорлигини таъминлаш;
  • табиий ресурларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш, шу жумладан кенг тарқалган фойдали қазилмалардан фойдаланиш масалаларини тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштиришга хизмат қилади.

 

Аксавли ТУМИШОВА,

Алия ЮНУСОВА 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари,

ЎзХДП фракцияси аъзолари.

 

 

 


1Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодиёт, Молия, Қишлоқ ва сув хўжалиги, Адлия вазирлиги, “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси, Геология
ва ер ресурслари давлат қўмитаси билан келишилган.