Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Сурхондарё вилоятида бир қатор объектлар хусусийлаштирилади

20.09.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 сентябрдаги 300-сон “Сурхондарё вилоятида бўш турган давлат мулки объектларидан келгусида янада самарали фойдаланиш, уларга салоҳиятли инвесторларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан қуйидагилар тасдиқланди: 

 

 

  • бузиладиган давлат мулки объектлари рўйхати;
  • хусусийлаштириладиган давлат мулки объектлари рўйхати;
  • инвестиция киритиш мажбурияти билан «ноль» харид қийматида хусусийлаштириладиган давлат мулки объектлари рўйхати;
  • давлат мулки объектларидан оқилона фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш бўйича чора-тадбирлар.

 

Объектлар рўйхатларини бу ерда юклаш мумкин. 

 

Белгиланишича, объектларнинг бузилиши натижасида бўшайдиган ер майдонлари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида ажратилади.

 

Давлат рақобат қўмитаси ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигига бир ойлик муддатда хусусийлаштириладиган давлат мулки объектларини савдога қўйиш жадвалини тасдиқлаш топширилди.

 

Давлат мулки объектларини сотишдан тушадиган маблағлар Термиз шаҳар ҳокимлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади ва қуйидагиларга йўналтирилади:

 

  • кўп квартирали уйларнинг ҳудудларини ободонлаштиришга;
  • умумий фойдаланиш жойларини, уларнинг ички ва ташқи муҳандислик тармоқларини, томларини, фасад қисмини, мавзелар ҳудудидаги ёритиш тизимларини тиклашга;
  • коммунал ташкилотлар ва ХУМШларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Уй-жой фондини хусусийлаштириш тартибига тузатишлар киритилди

 

Хусусийлаштириш мақсадида мулк қийматини баҳолаш тартиби ўзгаради


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах