Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект постановления: как борьба с теневой экономикой может способствовать ее росту Увеличились минимальные размеры пенсий и пособий Что изменится с внедрением МСФО (IFRS) 18 Как учитывать реализацию гостиничных услуг Какие признаки трудовых отношений не должны содержаться в гражданско-правовых договорах

Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди

21.09.2017

 

Президентнинг 30.08.2017 йилдаги ПҚ–3249-сон қарори билан 2017—2019 йилларда давлат карантин хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

 

У 4 та асосий йўналиш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олади:

  • норматив-ҳуқуқий базаси такомиллаштириш. Хусусан, «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритиш, ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати тизимида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда бошқалар режалаштирилган;
  • давлат фитосанитария назоратини такомиллаштириш ва республикада мақбул фитосанитария шароитини таъминлаш;
  • давлат карантин хизматининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш;
  • карантин хизмати тизимини малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар.  

 

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди, унинг даромадларини шакллантириш манбалари ҳамда молиялаштириш йўналишлари тасдиқланди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

 

Шакллантириш манбалари

  

Молиялаштириш йўналишлари

 

- уруғликлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини импорт қилиш учун карантин рухсатномаларини расмийлаштириш учун олинадиган тўловлар;

- таркибида уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари бўлган, мамлакат ҳудуди орқали транзит бўйича олиб ўтилаётган юкларга карантин рухсатномасини расмийлаштиришдан олинган тўловлар;

- уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини экспорт қилишда фитосанитария сертификатларини расмийлаштириш учун олинадиган тўловлар;

- экспорт ва импорт қилинаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларнинг намуналарини лаборатория экспертизасидан ўтказилиши учун олинадиган тўловлар;

- экспорт ва импорт қилинаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш бўйича фумигация ишлари ўтказилганлиги учун олинадиган тўловлар;

- карантиндаги юкларни Ўзбекистон ҳудуди ичида карантин фитосанитария сертификатини расмийлаштирганлик ва тақдим этганлик учун олинадиган тўловлар;

- ўсимликлар карантини соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик учун қонунчиликка мувофиқ ундириладиган жарималар;

- қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

– Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш;

– илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш;

– моддий-техник базани мустаҳкамлаш;

– ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;

– ўсимликлар карантини давлат хизмати мутахассисларини моддий рағбатлантириш.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   


Олег Заманов,

экспертимиз.