Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

1 апрелдан нималар ўзгаради

01.04.2022

Читать на русском языке

Norma.uz портали 2022 йил 1 апрелдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

 

Жисмоний шахсларнинг акциялар бўйича ҳисобланган дивидендлари даромад солиғидан озод қилинади

 

2024 йил 31 декабргача:

  • Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялар бўйича ҳисобланган дивидендлар тарзидаги даромадлари даромад солиғидан озод қилинади;
  • Ўзбекистон Республикаси норезидентлари – юридик шахсларнинг акциялари бўйича дивидендлар шаклида ҳисобланган даромадлар бўйича фойда солиғининг 5% ставкаси қўлланилади;
  • Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари – жисмоний ва юридик шахсларнинг тадбиркорлик субъектларининг облигациялари бўйича ҳисобланган фоизлар кўринишидаги даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан озод қилинади.

 

Талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш қўллаб-қувватланади

 

Ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўшма молиялаштириш йўналишида Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси маблағлари маркетинг тадқиқотлари, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш жараёнларида технологик кўмаклашиш, хорижий мутахассислар ва консалтинг компаниялари томонидан жиҳозларни ўрнатиш ва ишга туширишга йўналтирилади.

 

Туризм соҳаси субъектларига имтиёзлар берилди

 

2025 йил 1 январга қадар ҳужжатга иловада кўрсатилган туман ва шаҳарларда туризм ҳудудларида рўйхатдан ўтган ҳамда ушбу ҳудудда умумий овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун:

  • айланмадан олинадиган солиқ ставкаси - 1%;
  • иловада кўрсатилган ҳудудлардаги объектлар бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи миқдорлари - мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1%и миқдорида белгиланди.

 

Миллий мусиқа чолғу асбобларини ишлаб чиқарувчиларга – имтиёзлар

 

Миллий мусиқа чолғу асбобларини ишлаб чиқаришдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60%ини ташкил этадиган ташкилотлар учун айланмадан солиқ ва ижтимоий солиқ ставкаси 1% этиб белгиланади.

 

Декларациялар – масофадан туриб

 

2021 йил 1 октябрдан бошлаб тоифадан ташқари мақомга эга бўлган масофавий электрон декларациялаш божхона постлари ДБҚнинг Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари бўйича бошқармаларида ўрнатилади. Жорий йил 1 апрелдан бошлаб улар ДБҚнинг қолган барча бошқа ҳудудий бошқармаларида босқичма-босқич ташкил этилади.

 

Дарахтларни йўқ қилиш бўйича фотосурат ва видеоёзувлар учун рағбатлантирилади

 

Аҳоли томонидан ИИВ ва Давлат экология қўмитасига юборилган, дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш бўйича ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосурат ва видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари акс эттирилган фотосурат ва видеоёзувларга тенглаштирилади. Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосурат ва видеоёзувларни юборган шахслар ҳар бир тасдиқланган ҳолат бўйича ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан БҲМнинг 1 бараварига тенг миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

 

Балиқ етиштирувчиларга ўқиш харажатлари қоплаб берилади

 

Жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан БҲМнинг 2 бараваридан ошмаган миқдорда бир марталик субсидия ажратилади.

 

Давлат органлари тизимидаги ислоҳотлар давом этмоқда

 

Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:

  • вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз расмий веб-сайтларида ўзларининг таркибига кирувчи давлат муассасаларининг номи, фаолият тури, функция ва ваколатлари ҳамда раҳбарлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштиради;
  • давлат муассасаларининг ҳудудлар ва юқори турувчи органлари кесимидаги маълумотлар Давлат активларини бошқариш агентлигининг веб-сайтига жойлаштирилади;
  • Очиқ маълумотлар порталида муассасаларнинг юқори турувчи ташкилоти, кўчмас мулк объектлари, қурилиши тугалланмаган объектлар ва автотранспорт воситалари, режалаштирилган ва амалга оширилган харажатлар таркиби ҳақидаги маълумотлари эълон қилинади.

 

Давлат молиявий назорати соҳасида қоидабузарликлар ҳолатлари тўғрисида Инспекцияга “Давлат аудити” дастурий комплекси орқали хабар берган жисмоний шахсларга, ушбу маълумот асосида молиявий текширувлар жараёнида аниқланиб, давлат фойдасига ундирилган маблағлар ҳисобидан мукофот тўланади.

 

Мажбурий талабларнинг электрон реестри жорий қилинади

 

Мажбурий талаблар - тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг қонунчилик талабларига мувофиқлигини текшириш бўйича давлат назорати функциялари рўйхати. Рўйхат Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан шакллантирилади ва юритилади.

 

Ногиронлик нафақаси ҳамда ногиронлик пенсиясининг миқдори оширилади

 

Меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ҳамда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 440 000 сўмдан 622 000 сўмгача оширилди. Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида парваришлаш нафақаси тўланади.

 

Автомобилни сотиб олиш автоматлаштирилади

 

"UzAuto Motors" АЖ томонидан автомототранспорт воситасини харид қилиш бўйича шартнома тузган шахсга расмийлаштириладиган ҳисоб-маълумот ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хизматига тақдим этилади.

 

Тадбиркор хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш

 

Тадбиркорлик фаолиятини янги бошлаётган тадбиркор хотин-қизларга ажратилаётган субсидия миқдори 7 млн сўмдан 10 млн сўмга оширилади.

 

“Ҳунарманд” уюшмаси қошидаги ҳунармандчилик марказларида камида 40% тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жойлаштирилади.

 

Тиббий кузатув ва патронажнинг янги модели жорий этилади

 

У қуйидагиларни назарда тутади:

  • оилавий шифокорларни эндокрин касалликларни ташхислаш ҳамда даволаш бўйича қайта тайёрлаш;
  • эндокрин касалликлар мавжуд оилаларга махсус тайёргарликдан ўтган патронаж ҳамширасини бириктириш;
  • беморлар устидан доимий кузатув ўрнатиш мақсадида барча тиббиёт бригадаларини глюкометр ва махсус тест япроқчалари билан таъминлаш.

 

Саодат Усманова.