Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

1 июлдан нималар ўзгарди

04.07.2022

Читать на русском языке

Norma.uz портали 2022 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади. 

 

Туризм соҳасида – қўшимча имтиёзлар

 

“Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи” ёки “Туризм овули” мақоми берилган фуқаролар йиғинлари ҳудудларида меҳмон уйлари, овқатланиш, кўнгилочар жойлар ташкил этган тадбиркорлар учун Президентнинг 2022 йил 27 январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-104-сон қарори 2-бандининг “а” ва “в” кичик бандларида назарда тутилган солиқ имтиёзлари ва қоидалари татбиқ этилади.

 

Болалар уйлари молиявий томондан қўллаб-қувватланади

 

Оилавий болалар уйларига Давлат бюджетидан маблағ ажратишнинг қуйидаги тартиби тасдиқланди:

  • оилавий болалар уйларининг сақлаш харажатлари учун маблағлар ота-оналар номига очилган банк пластик карталарига ўтказиб берилади;
  • оилавий болалар уйларида  ойлик харажатлар таркибига коммунал харажатлар ҳам киритилади;
  • оилавий болалар уйлари томонидан истеъмол қилинган коммунал хизматлар учун тўловлар жисмоний шахслар учун белгиланган нархларда амалга оширилади.

 

Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларда ҳамда ногиронлиги бўлган болалар касб-ҳунар мактабларида ишловчи техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз миқдорда устамалар тўланади.

 

Саноат зоналари иштирокчиларини рўйхатдан ўтказилиши соддалаштирилади

 

  • саноат зоналари ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш бўйича қарорлар махсус иқтисодий зоналар дирекциялари ҳамда ягона дирекциялар томонидан 10 иш кунида қабул қилинади;
  • махсус иқтисодий зоналар ҳудудида аукционга чиқарилган ер майдонларини ижарага бериш бўйича аукционда бир иштирокчи қатнашган тақдирда ҳам савдолар ўтказилган ҳисобланади;
  • махсус иқтисодий зоналар ҳудудидаги ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқи махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан кредитлар олишда гаровга қўйилиши мумкин;
  • саноат зоналарида ер майдонлари ва бино-иншоотларни электрон онлайн-аукцион орқали ижарага беришда бошланғич нархи бўйича тўловларни 12 ой муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби татбиқ этилади.

 

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кредитлар учун кафолат беради

 

Жамғарма томонидан:

  • кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига тижорат банкларининг умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасидан ошмаган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдим этилади;
  • тижорат банклари кредитларига кафиллик:
    • 2025 йил 1 январга қадар кичик бизнесни ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш учун маҳаллаларга бириктирилган кичик тадбиркорлик субъектларига 75 фоизигача тақдим этилади.
    • кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизигача, бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда.

 

Паррандачилик хўжаликларига – субсидиялар

 

"Паррандасаноат" уюшмасига аъзо бўлган паррандачилик хўжаликларига 2022 йил 1 июлдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар даврда паррандачилик хўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун давлат томонидан ажратиладиган субсидия миқдори 12 минг сўм этиб белгиланди.

 

Маҳаллий дори воситаларини сертификатлаш бекор қилинди

 

"Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)"га эга маҳаллий ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган дори воситаларини ва ISO:13485 сертификатига эга ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган тиббий буюм ва тиббий техникани мажбурий сертификатлаштириш тартиби бекор қилинади.

 

Касаначиларга солиқлар  камайтирилди

 

2025 йил 1 январга қадар:

  • касаначиларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи касаначиликдан олинадиган жами даромадни 50%га, бироқ ҳисобот даври (бир ой)да кўпи билан 1 млн сўмгача камайтирган ҳолда ҳисобланади;
  • касаначилар ижтимоий солиқ тўловини ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган тартибда амалга оширади;
  • Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда  касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига  ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.

 

Пенсия тайинлаш жараёни соддалаштирилди

 

  • давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади. Пенсияга чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлган чоғида ишламайдиган фуқароларга ўзларининг меҳнат дафтарчаларидаги меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни "Ягона меҳнат миллий тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси (кейинги ўринларда – ЯММТ ИДАК)га киритиш хизмати жорий этилади. Маълумотлар уларнинг меҳнат дафтарчалари асосида кўрсатилган фуқароларнинг бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиши орқали киритилади;
  • давлат пенсияларини тайинлаш ЯММТ ИДАКга киритилган электрон маълумотлар асосида амалга оширилади. Меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатлар Пенсия жамғармаси томонидан ЯММТ ИДАКдан фойдаланган ҳолда электрон маълумотлар алмашинуви асосида олинади;
  • давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилади.

 

Тиббиёт ходимлари рағбатлантирилади

 

Вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан, шунингдек, хорижий давлатлардан Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Чимбой, Қораўзак, Бўзатов, Шуманай, Қўнғирот туманларига бориб ишловчи шифокорларнинг ойлик лавозим маошига дастлабки уч йил давомида 100%, Мўйноқ туманида эса 200% миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама тўловлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.

 

Музейларда хизматлар сони кўпайтирилади

 

  • давлат музейларига ҳар куни соат 22:00 гача ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади, шунингдек, заруратга кўра, давлат музейлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тунги иш вақти муддатларини белгилаши мумкин;
  • пулли хизматлар кўрсатишда иштирок этган музей ходимларига қўшимча тўловлар тўланади ва улар моддий рағбатлантирилади, қўшимча тўловлар тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби музейлар томонидан уларнинг юқори турувчи органи билан келишган ҳолда белгиланади;
  • давлат музейларига уларда ташкил этиладиган хизматлар учун Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги (кейинги ўринларда – Маданий мерос агентлиги) билан келишган ҳамда бозор конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида қўшимча  ходимларни жалб этишга рухсат берилади. 

 

Суғуртанинг расмийлаштирилиши – онлайн тарзда

 

Суғуртанинг барча турларини (классларини) электрон шаклда амалга оширишга рухсат берилади. Барча суғурта турлари бўйича суғурта полислари Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатга олинади. У Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси билан биргаликда юритилади.

 

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлайди

 

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи ННТларига БҲМнинг 200 баравари миқдорида маблағ ажратилади.

 

Фонд биржаси: янги қоидалар

 

  • қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган савдоларида қимматли қоғозлар билан битимлар тузишда сотувчи (эмитентдан ташқари) фойда солиғи ва даромад солиғи ўрнига битим суммасининг 0,3 фоизи миқдорида йиғим тўлайди;
  • акциядорларнинг умумий йиғилиши жамият акцияларини фонд биржасининг биржа котировкалари варақасидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилганда ушбу жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорларга жамиятдан ўз акцияларини қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи берилади.

 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги яхшиланади

 

Республиканинг барча туман (шаҳар)лари кесимида “Хавфсиз йўл” индекси йўлга қўйилади. Индекс кўрсаткичлари асосида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш ҳолати бўйича туман (шаҳар)лар “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах