Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

1 мартдан нималар ўзгаради

01.03.2021

Читать на русском языке

norma.uz портали 2021 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

 

Хусусий сектор жалб этилади

 

  • Тадбиркорлик субъектларига автомобиль йўлларида қуйидагиларни ўрнатиш ҳуқуқи берилади:
    • йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларини; 
    • автоматлаштирилган ўлчов воситалари билан жиҳозланган оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчаларни;
    • Тадбиркорлик субъектлари давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан давлат хизматлари марказлари томонидан айрим давлат хизматларини тақдим этишда агент сифатида иштирок этишлари мумкин.

 

Қурилиш соҳасида назоратни амалга ошириш

 

  • 2 қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш объектнинг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилган ҳамда Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги қурилишни назорат қилиш ҳудудий инспекциялари томонидан объектнинг давлат қурилиш назорати ўрнатилган ҳолда амалга оширилади.

 

Қуйидагилар тақиқланади:

  • қурувчи жисмоний ва юридик шахслар томонидан қурилиш ташкилотлари билан қурилиш пудрат шартномасини тузмасдан 2 қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш;
  • аҳоли пунктлари ҳудудларининг функционал зоналарида жойлашган, бундай турдаги қурилиш учун мўлжалланмаган ер участкаларида кўп қаватли кўп квартирали уйларни қуриш;
  • лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказмасдан мавжуд бино ва иншоотларнинг, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жойларнинг қаватлари сонини кўпайтириш (устки қават қуриш);
  • лойиҳа ҳужжатлари бўйича ижобий эксперт хулосаси эксперт ташкилоти томонидан «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидаги «Эксперт хулосаларининг ягона реестри»га киритилган тақдирда ҳақиқий деб тан олинади.

 

 

Суд ҳужжатларини ижро этиш тизимида ахборот-коммуникация технологиялари

 

  • Ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлар алиментларни Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали тўлашлари мумкин бўлади.
  • Ижро ҳужжатларининг мажбурий ижроси доирасида мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида сотиш фақатгина мол-мулкни қабул қилишдан уни сотишгача бўлган жараёнларни масофавий мониторинг қилиш электрон тизимини жорий қилган савдо ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Савдо дўконларини танлаб олишда мол-мулкни интернет-дўконлар орқали сотишни амалга оширувчи савдо ташкилотларига устунлик берилади. 

 

Мажбурий тартибда маркировкалаш

 

  • Маркировка қилинмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш тақиқланади.
  • Пестицидлар, гербицидлар ва бошқа заҳарли кимёвий моддаларни ишлаб чиқарадиган ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирадиган хўжалик юритувчи субъектлар:
  • ушбу моддаларнинг стандарт намуналари қишлоқ хўжалигида ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши фойдаланиш учун рухсат этилган кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари, дефолиантлар ҳамда ўсимликлар ўсишини бошқарувчи воситалар рўйхатига киритилишини;
  • ушбу моддаларнинг стандарт намуналари билан бирга сотилишини таъминлаши лозим.

 

Онлайн-НКМ ва виртуал кассани қўллашдаги ўзгаришлар

 

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн-НКМ ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар кучга киради.

 

 Электрон полислар

 

Молия вазирлиги суғурта компаниялари билан биргаликда Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштиришни амалга оширади.

 

Қишлоқ хўжалигида инновациялар

 

Тажриба тариқасида, Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот муассасаларида тадбиркорлик субъектларини жалб этган ҳолда кичик илмий-инновацион корхоналар ташкил этишга рухсат берилади.

 

Кумушни сотиш ҳамда ички туризмни оммавийлаштириш

 

  • «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга кумушни биржа орқали эркин сотишни бошлайди. 
  • Ички туризмни оммавийлаштириш доирасида 1.06.2022 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон бўйлаб амалга ошириладиган қатновларга қуйидаги миқдордаги маблағларни ажратиш орқали харажатларни қоплаш механизми жорий этилади:
  • авиаташувчиларга – ички туризм йўналишларидаги авиақатновларда авиачипта нархининг 25%и;
  • туроператорлар ва турагентларга – Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ташкил этилган турлар юзасидан транспорт чипталари нархининг 15%и ҳамда меҳмонхона хизматлари нархининг 10%и қопланади.

 

Маиший чиқиндиларни саралаш

 

Қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими қуйидаги тартибда босқичма-босқич жорий этилади:

  • I босқичда (2021 йилда) – Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан белгиланадиган маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида чиқиндиларни «қайта ишланадиган» ва «қайта ишланмайдиган» тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш;
  • II босқичда (2022 йилда) - «Махсустранс» ДУК томонидан хизмат кўрсатиладиган барча ҳудудлардаги якка тартибдаги турар жой секторида қаттиқ маиший чиқиндиларни «қайта ишланадиган» ва «қайта ишланмайдиган» тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш;
  • III босқичда (2023 йилдан бошлаб) – барча туманларда чиқиндиларни «қайта ишланадиган», «қайта ишланмайдиган», «органик», «хавфли маиший чиқиндилар» ва бошқа тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш. 

 

Ҳудудлардаги ўқитувчиларга махсус устамалар

 

  • Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига қуйидаги миқдорлардаги махсус устамалар жорий қилинади ва тўланади.

 

Устамалар миқдорлари қуйидагича белгиланади: 

  • бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50% миқдорида;
  • бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100% миқдорида.

Педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасаларига халқ таълими соҳасида фаолият кўрсатаётган раҳбар, мутахассис ва педагог ходимларнинг малакасини ошириш ҳуқуқи берилади.

 

Наргиза Воҳидова.