Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Таълим, тарбия ва илм-фан қандай ривожлантирилади

10.11.2020

Рус тилида ўқиш

Бу ҳақда Президентнинг 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон Фармонида сўз боради.

 

2020 йил 1 ноябрдан бошлаб умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари педагогларига синф раҳбарлиги учун қўшимча тўловлар 1,5 бараварга оширилади.

 

2021 йил 1 январдан бошлаб:

  • олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга БҲМнинг 50 бараварида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун БҲМнинг 2 бараварида ҳар ойлик пул компенсацияси берилади;
  • Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳар йили туманлар (шаҳарлар) ҳамда Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида умумтаълим муассасаларининг рейтинги тузилади. Рейтингда биринчи ўринни эгаллаган умумтаълим муассасалари директорлари МҲЭКМнинг 10 баравари миқдорида бир марталик рағбатлантирилади. Халқ таълими бўлими мудирлари ва методистларига, умумтаълим муассасалари директорларига ҳамда рейтингда биринчи бешта ўринларни эгаллаган умумтаълим муассасаларининг 2 нафар ўқитувчиларига санаторийларда дам олиш учун бепул йўлланмалар берилади;
  • ҳар бир умумтаълим муассасасида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилади. Унга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан тавсия этилган таниқли шоир, ёзувчи, журналист ва ижодкорлар, олий таълим муассасаларининг ижтимоий гуманитар кафедралари профессор ва ўқитувчилари тайинланади.

 

2021 йил 1 мартга қадар Миллий ўқув дастури ишлаб чиқилади. Шуниндек,  2021/2022 ўқув йилида уларнинг таълим жараёнига у тажриба-синов тариқасида жорий қилинадиган таянч умумтаълим муассасалари белгиланади.

 

2021 йил 1 мартдан бошлаб педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ҳамда лицензияга эга нодавлат таълим ташкилотларига халқ таълими соҳасида фаолият кўрсатаётган раҳбар, мутахассис ва педагог ходимларнинг малакасини ошириш ҳуқуқи берилади.

 

2021 йил 1 апрелдан бошлаб:

  • Халқ таълими вазирлиги тизимидаги методистларнинг иш ҳақи миқдори - олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига;
  • касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари услубчи-маслаҳатчиларининг иш ҳақи миқдори - бош ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

 

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

а) "Касбга йўналтириш тизими" жорий этилади;

б) профессионал таълим муассасаларида:

  • амалиётга йўналтирилган таълим дастурларини жорий этиш мақсадида дуал таълим тизими жорий этилади. Мазкур тизим асосида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган ўқувчиларга муддатли меҳнат шартномасига мувофиқ иш ҳақи тўланади;
  • ўқувчиларнинг касбий малакасини "WorldSkills" стандартлари асосида баҳолаш тартиби босқичма-босқич жорий қилинади, ишчи касблар бўйича "WorldSkills Uzbekistan" мусобақалари ўтказилади;

в) умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган ва олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли бўйича алоҳида мақсадли қабул параметрлари ажратилади.

 

2022/2023 ўқув йилига қадар барча умумтаълим муассасаларида "Электрон кундалик" дастурини жорий қилинади.

 

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг шаҳодатномаси (диплом иловаси)га мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи киритилади. Ушбу кўрсаткич олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олинади.

 

2024/2025 ўқув йилига қадар фаолияти давомида юқори натижаларга эришган умумтаълим муассасалари педагогларининг ойлик маоши МҲЭКМнинг 15 бараваригача босқичма-босқич ошириб борилади.

 

Халқаро фан олимпиадаларида ғолиблик (олтин, кумуш, бронза медали)ни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган умумтаълим муассасаларининг ўқитувчиларига - олий, академик лицей ва касб-ҳунар мактабларининг ўқитувчиларига – “бош ўқитувчи” малака тоифаси берилади. Республика фан олимпиадаларида ва кўрик-танловларнинг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган ўқитувчиларнинг малака тоифаси бир поғонага оширилади.

 

Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга кириш ҳамда ишга жойлашиш кўрсаткичлари асосида умумтаълим муассасалари раҳбар ходимлари қуйидаги миқдорда рағбатлантирилади:

  • битирувчиларининг 90%и ва ундан ортиқ қисми ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган директорлар – МҲЭКМнинг 12 баравари, уларнинг ўринбосарлари - МҲЭКМнинг 6 бараваридан;
  • битирувчиларининг 85-89% қисми ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган директорлар - МҲЭКМнинг 9 баравари, уларнинг ўринбосарлари - МҲЭКМнинг 4,5 бараваридан;
  • битирувчиларининг 80-84% қисми ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган директорлар - МҲЭКМнинг 6 баравари, уларнинг ўринбосарлари - МҲЭКМнинг 3 бараваридан.

 

Ўқувчиларнинг умумий сонини ҳисоблаганда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ўқувчилар ҳисобга олинмайди. Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг ишга жойлашиш кўрсаткичлари улар мактабни тамомлаган вақтдан бошлаб жорий йил якунига қадар бўлган даврда 3 ойдан ортиқ вақт давомида фаолият юритган ҳолларда шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизими маълумотлари асосида шакллантирилади.

 

Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтинги нуфузини ошириш мақсадида:

  • миллий рейтингда сўнгги 3 йил давомида доимий равишда биринчи 3 та ўриндан бирини эгаллаб келаётган олий таълим ташкилотларига олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича академик ва молиявий мустақиллик берилсин ҳамда мустақиллик мезонлари Европа университетлари ассоциацияси стандартларига мувофиқ қабул қилинади;
  • миллий рейтингда биринчи 10 та ўриндан бирини эгаллаган олий таълим ташкилотига мавжуд ихтисосликлар бўйича илмий унвонларни мустақил бериш ваколати берилади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан Ахборот технологиялари, биология, кимё ва геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини бериш ваколати тақдим этиладиган илмий-тадқиқот ва олий таълим ташкилотлари рўйхати ҳам тасдиқланди.

 

Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларидаги навбатлилик коэффициенти 0,7 дан паст бўлган умумтаълим муассасаларини тажриба-синов тариқасида хусусий сектор вакилларига 5 йилга ишончли бошқарувга (кейинчалик узайтириш ҳуқуқи билан) берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум