Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uzКак налоговики доначисляют вам налоги при смене учредителей и реорганизациях - читать buxgalter.uzПереход на ЭСФ: работники налоговых инспекций оказались «крайними» - читать на buxgalter.uzПоздравляем лучших бухгалтеров и аудиторов уходящего года - читать на buxgalter.uzИдеальный график отпусков: как получить больше и отдохнуть дольше - читать на buxgalter.uzПлан главбуха на декабрь: 10 важных дел до конца года - читать на buxgalter.uzСредний бизнес может навредить выстраиваемой цепочке НДС - читать на buxgalter.uz

2020 йилги Давлат бюджети тўғрисидаги қонун иккинчи ўқишда қабул қилинди

26.11.2019

Читать на русском языке

 

Биринчи ўқишдан сўнг қўмиталар, фракциялар, ишчи гуруҳ йиғилишлари ҳамда муҳокамаларда 100 ортиқ таклифлар билдирилди, улардан 60 га яқини принципиал таклифлардир.

 

Эслатиб ўтамиз, «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида бу ерда ва бу ерда ёзган эдик. Ҳужжат устида чуқур иш олиб борилиб, 17 та моддасига 42 та ўзгартириш, 4 та моддасига қўшимчалар киритилди, 2 та моддаси эса тўлиқ чиқариб ташланди. Натижада:

  • юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи республика бюджетига тўлиқ ўтказилиши таклифи маъқулланмади – депутатларнинг ҳисоблашича, бу тартиб маҳаллий ҳокимликларнинг қизиқишини камайтириши мумкин. Якунда маҳаллий бюджетларда тушумнинг 50%и қолдирилишига қарор қилинди;
  • маҳаллий бюджетлар даромадларининг прогноз кўрсаткичлари 5%дан ортиқ миқдорга бажарилмаса, харажатларни қоплаш учун Вазирлар Маҳкамасига ва тегишли ҳокимликларга бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан мурожаат этиш белгилаб қўйилди;
  • «парламент ажратмалари» тушунчаси «республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар» деган сўзлар билан алмаштирилди;
  • Қонунчилик палатасига республика бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг умумий харажатларнинг 3%идан ошмайдиган қисмидан фойдаланишга рухсат этилди;
  • алоҳида нормалар ҳудудларда маҳаллий бюджетларнинг вақтинча бўш турган маблағларини банкларга депозитга жойлаштиришга имкон беради, бунинг эвазига олинган фоизлар ҳисобига уларнинг ҳажмини ошириш мумкин (тартиб алоҳида ҳужжатда баён этилади).

 

Бундан ташқари, 2020 йил учун Давлат бюджети лойиҳасида умумтаълим мактабларини жиҳозлаш учун 97 млрд сўмлик маблағга қўшимча равишда, давлат бошқарув органлари харажатларини мақбуллаштириш ҳисобидан қўшимча 50 млрд сўмлик маблағ ажратилиши режалаштирилган. 2020 йилнинг 1 мартига қадар мактабларни жиҳозлаш бўйича 5 йилга мўлжалланган алоҳида дастур ишлаб чиқилиши лозим.

 

Президентнинг 2020 йилги Давлат бюджети ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқиладиган қарори лойиҳасига ўзини ўзи тўлиқ молиялаштиришга ўтган олий таълим муассасалари учун ЯИТ ставкасини 25%дан 12%га тушириш тўғрисидаги банд киритилиши таклиф этилди. Талабалар сони босқичма-босқич ошиб боришини ҳисобга олиб, 2020 йилда қўшимча 500 та докторантура ҳамда шогирд-тадқиқотчиликка қабул квоталари учун маблағлар ажратиш назарда тутилмоқда.

 

Молия вазирлигига 2020 йилнинг 1 апрелига қадар вазирлик ҳамда идораларнинг бюджетдан ташқари даромад ва харажатларини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ бериш кўзда тутилмоқда. Қонун лойиҳасида маҳаллий бюджетларда шаклланган қўшимча манбаларни биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилашга йўналтириш назарда тутилган.

 

Депутатлар 2019 йил 21 ноябрь куни бўлиб ўтган Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилдилар.