Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини барча ҳисобга қўйдириши шарт!

06.11.2018

Читать на русском языке

 

ДСҚнинг тушунтириш беришича, кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини жисмоний ва юридик шахслар ҳисобга қўйдиришлари керак.

 

Масаланинг тарихи. Баҳорда Президент 25.05.2018 йилдаги «Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3741-сон қарорни имзолади (шарҳга қаранг). Бошқалар қатори ҳужжатда 2019 йил 1 январдан бошлаб ижара шартномаларини ва кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш бўйича талаб бекор қилинди. Ижара шартномаси ўрнига солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби ўрнатилди (текин фойдаланиш шартномасини ҳисобга қуйиш керак эмас).

 

Ушбу кўрсатмани тўлақонли амалга ошириш учун қуйидагиларни бажариш зарур эди:

 

а) қонун ҳужжатлари, хусусан, Фуқаролик, Уй-жой ва Солиқ кодексларига ўзгартиришлар киритиш. Турли даражадаги (юридик кучга эга) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасидаги қарама-қаршиликларни бартараф этиш учун шундай қилиш зарур. Бу амалга оширилган: 11.10.2018 йилда қабул қилинган ЎРҚ–497-сон Қонунга тегишли тузатишлар киритилган (2, 5-моддаларига қаранг);

 

б) ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш тартиб-таомилини белгилаш. Бу ҳам амалга оширилган: Кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида низом қабул қилинган. Ҳужжат шарҳи билан бу ерда танишиш мумкин.   

 

Шунга қарамай, ҳужжатларни ўрганиш натижасида саволлар юзага келди. Ушбу тартиб айнан кимга нисбатан татбиқ этилади: фақат жисмоний шахсларгами ёки юридик шахсларга ҳамми? Бу ҳолда кўчмас мулк деганда нима тушунилади? Давлат солиқ қўмитасига шу саволларни бердик. ДСҚ раиси ўринбосари имзо чеккан жавоб олдик.

 

Идоранинг тушунтириш беришича: кўрсатилган Низом нормалари нафақат жисмоний, балки юридик шахслар – кўчмас мулкни ижарага олувчи ва ижарага берувчиларга ҳам татбиқ этилади. Тартиб-таомил бепул ва автоматлаштирилганлиги (ДСҚ сайтидаги шахсий кабинет орқали онлайн) сабабли у контрагентларнинг айнан қайси бири бўлиши муҳим эмас. 

 

Энди иккинчи масалага келсак. Жавобдан келиб чиқишича, янги қоида ер участкаларига дахл этмаслиги аниқ. Улар бошқача тартибда: туман ва шаҳар ҳокимлари ёхуд Вазирлар Маҳкамаси томонидан ижарага берилади (Ер кодексининг 24-моддаси). Шу сабабли бу ҳолда кўчмас мулк деганда бинолар, иншоотлар ёки уларнинг қисмлари, шунингдек турар жойлар тушунилиши лозим.

 

Маълумот учун: 2019 йил 1 январдан ижара шартномаларини солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйиш талабига риоя этмаганлик учун МЖТКнинг 1591-моддасига биноан 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача (материал эълон қилинган санада 1 013 650 сўмдан 2 027 300 сўмгача) миқдорда жарима солинади.   

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах