Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: доимий муассасалар учун ҳисобга туриш ва ҚҚС ҳисоб-китоби - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ХК, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликлари соф фойдасига қандай қилиб солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ижтимоий солиқ ва ЖШДС. Қандай қилиб МҲЭКМни қайта ҳисоблаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЭСЛАТМА: 2020 йилда ЯТТ даромадларига қандай солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқинг2019 йил учун солиқ ҳисоботи: нимани ва қайси муддатларда топшириш лозим - buxgalter.uz да ўқингСолиштирма жадвал: қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул - buxgalter.uz да ўқингИжтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқингЯММТ: ечим топилмаган вазиятларда қандай йўл тутилади - buxgalter.uz да ўқингЖШДС солинмаган даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топширишни унутманг! - buxgalter.uz да ўқингЭнди ДСХОда коррупция камайишига солиқчиларнинг ишончи комил. Нима учун? - buxgalter.uz да ўқинг2019 йилда айланмаси чегаравий миқдордан ошганлар учун солиқ солиш ва ЯТТ учун мактабда умумий овқатланиш - buxgalter.uz да ўқингФевраль ойи учун бош бухгалтер режаси: бажариладиган 11 та муҳим иш - buxgalter.uz да ўқинг

Ижара шартномаси солиқ идорасида қандай ҳисобга қўйилади

17.10.2018

Рус тилида ўқиш

 

Давлат солиқ қўмитасининг қарори (11.10.2018 йилда 3077-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Кўчмас мулк ижара шартномаларини солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тасдиқланди. 


Илгари айтганимиздек, кейинги йилдан бошлаб кўчмас мулкни ижарага бериш шартномалари нотариал тасдиқланиши керак эмас. Бунинг ўрнига ижарага берувчи шартномани солиқ органларида ҳисобга қўйиши лозим.

 

Фуқаролик, Уй-жой ва Солиқ кодексларига киритилган тузатишларга кўра (11.10.2018 йилдаги ЎРҚ–497-сон Қонунга қаранг) шартномаларнинг 2 та тури солиқ органларида ҳисобга қўйилиши шарт: 

  • фуқаролар ўртасида тузилган бино ёки иншоотни ёхуд унинг бир қисмини ижарага бериш шартномаси;
  • фуқаролар ўртасида тузилган уй-жойни ижарага бериш шартномаси.

 

Шуни қайд этиб ўтамизки, текин фойдаланишга бериш шартномалари нотариал тасдиқланиши лозим, бироқ 1.01.2019 йилдан бошлаб ушбу талаб ҳам бекор қилинади. Бунда улар солиқ идорасида ҳисобга қўйилмайди.    

 

Шу муносабат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1591-моддасига тузатиш киритилди. 2019 йил 1 январдан бошлаб ижарага берувчилар ижара шартномасини ҳисобга қўймаганликлари учун жаримага тортилади. Жарима миқдори – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача. Кўрсатилган моддада ижара шартномасининг мавжуд эмаслиги учун жавобгарлик ҳам назарда тутилиб, худди шундай санкция белгиланган.

 

Бу – муҳим! Фуқаролик, Уй-жой ва Солиқ кодексларига киритилган ўзгартиришларга қарамай, қабул қилинган Низомда нафақат жисмоний шахслар ўртасида, балки юридик шахслар иштирокида (ш.ж. юридик шахслар ўртасида) тузилган ижара шартномалари мажбурий ҳисобга қўйилиши назарда тутилган. Лойиҳа босқичида ҳужжат фақат жисмоний шахслар ўртасида тузилган шартномаларга нисбатан татбиқ этилган эди, якуний версияда ушбу изоҳ олиб ташланган. Ушбу масалага аниқлик киритиш мақсадида солиқ органларига тушунтириш беришни сўраб мурожаат қилдик. Уни олганимиздан сўнг ҳисобга қўйилиши лозим бўлган шартномалар рўйхати хусусида ушбу шарҳга қўшимча киритамиз.  

 


Энди ҳисобга қўйиш тартиб-таомилини кўриб чиқамиз. Илгари ижара шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартибини белгиловчи лойиҳа ҚҲТБТ порталида умуммуҳокамага қўйилган эди (шарҳимизга қаранг). Умуман олганда тасдиқланган ҳужжатга жиддий ўзгартиришлар киритилмаган. Дастлаб таклиф этилган вариантдан бирмунча фарқланувчи жиҳатларни кўриб чиқамиз.


Биринчидан, жисмоний шахслар ўртасидаги уй-жойнинг ижара шартномаси асосан ДСҚ веб-сайтида очиладиган шахсий кабинет орқали онлайн ҳисобга қўйилади. Хоҳишга кўра бунинг учун ижарага берувчининг доимий яшаш манзилидаги (юридик шахс рўйхатдан ўтган жойдаги) ёки ижарага берилаётган уй-жой жойлашган жойдаги солиқ органларига бевосита мурожаат қилиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, лойиҳада кўчмас мулк жойлашган жой ёки уй-жойни ижарага бераётган шахснинг яшаш жойидан қатъи назар, исталган солиқ органида ҳисобга қўйишга рухсат берилган эди.


Онлайн рўйхатдан ўтказиш реал вақт режимида, шахсан мурожаат қилганда эса «қоғоз» ариза тақдим этилганда ўша вақтнинг ўзида амалга оширилади.

 

Иккинчидан, ижарага берувчи солиқ органларига тақдим этадиган ҳужжатлар рўйхатида кадастр йиғмажилди қайд этилган эди. Энди тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатидан ҳам, рўйхатдан ўтиш учун сўровномада тўлдириладиган маълумотлардан ҳам ушбу позиция чиқариб ташланди.



Шу тариқа, солиқ идорасига қуйидагиларни тақдим этиш керак:

  • кўчмас мулкнинг тури, жойлашган манзили, ижарага берилган майдон, ижарага берилган сана ва муддат, бир ойлик ва умумий ижара ҳақи суммаси кўрсатилган сўровнома. Кадастр гувоҳномасининг реестр рақами ва санасини, шунингдек кадастр рақамини (кодини) қайд этиш керак эмас
  • ижара шартномаси (белгиланган намунавий шаклда ёки Фуқаролик кодекси қоидаларига мувофиқ эркин шаклда тузилиши мумкин);
  • жисмоний шахснинг ёки юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси. Агар вакил қатнашса – унинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.   

 

Учинчидан, лойиҳада солиқ органлари, миграция, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ҳудудий органлари, профилактика инспекторлари ижара шартномалари ҳисобга қўйилиши устидан назорат ва мониторинг ўрнатиши таклиф этилган эди. Бироқ қабул қилинган ҳужжатда ушбу норма ўз аксини топмаган.

 

Бу – муҳим! Кўчмас мулк ижара шартномасининг солиқ органларида 1 йилдан ортиқ муддатга ҳисобга қўйилиши уни давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятидан озод қилмайди. Шу тариқа, 1 йилгача муддатга тузилган шартномалар фақат солиқ органларида ҳисобга қўйилади, 1 йилдан ортиқ муддатга тузилганлари эса – бир вақтнинг ўзида солиқ органларида ҳисобга қўйилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг туман (шаҳар) филиалларида давлат рўйхатидан ўтказилади (тадбиркорлик субъектлари шартномаларни Давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатдан ўтказадилар, бу ерда батафсил қаранг).

 

Лойиҳада назарда тутилганидек, солиқ органларида ҳисобга қўйиш бепул амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.01.2019 йилдан кучга киради. 

 

Ленара Хикматова.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_