Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как учесть здание в комплекте с оборудованием – читать на buxgalter.uzАутсорсинг или штатная бухгалтерия – что лучше? – читать на buxgalter.uzЭЦП: три проблемы + три решения – читать на buxgalter.uzНужно ли заключать трудовой договор с собственником–директором – читать на buxgalter.uzКогда ждать контрольной покупки- читать на buxgalter.uz

ЙҲҚни бузганлик учун жарималар: юридик шахслар учун йўл-йўриқлар

02.06.2020

Читать на русском языке

Агар юридик шахсга тегишли автомобиль ЙҲҚ бузилиши билан “камерага тушган” бўлса, жарима ташкилотга келади. Мазкур кўнгилсиз вазиятда нима қилиш лозимлигини юридик масалалар бўйича “Норма” эксперти Олег ЗАМАНОВнинг йўл-йўриқларида ўқинг.

 

Ҳуқуқбузарликлар қандай қайд этилади

 

Айни пайтда Йўл ҳаракати қоидаларининг (ЙҲҚ) бузилиши қуйидагилар томонидан қайд этилади:

а) ҳодиса рўй берган жойда ДЙХҲХ ходимлари томонидан;

б) махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техник воситалари томонидан:

  • йўлларда ўрнатилган камералар – улар айрим ҳуқуқбузарликларни қайд қилиш учун дастурланган (бу ерда ва бу ерда қаранг);
  • ҳаракатнинг бошқа иштирокчилари автосига ўрнатилган видеорегистаторлар – ҳар қайси автоҳаваскор ДЙХҲХга ejarima.uz сайти орқали ҳуқуқбузарлик акс этган ёзувни юбориши ва мукофот олиши мумкин (батафсил қаранг).

 

Биринчи ҳолатда ҳаммаси тушунарли – ким бевосита рулда бўлган бўлса, ўшани расмийлаштиришади. Инспектор жойида ҳайдовчининг шахсини ўрнатади ва баённома тузади, ҳайдовчи-ҳуқуқбузар эса ҳужжатнинг учта жойига имзо чекади . Мазкур ҳолатда авто кимга тегишлилиги муҳим эмас.

 

Бироқ автоматлаштирилган қайд этиш билаш иш бошқача бўлади. Бу ҳолда жавобгарлик жисмоний шахс ёки юридик шахснинг транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси – мулкдор зиммасида бўлади. Бу ерда маъмурий баённома тузилмайди – дарҳол жарима солиш тўғрисида қарор чиқарилади.

 

Бунда ҳуқуқбузар шахсан ҳозир бўлмайди.

 

Қарор электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади. Уни тузган ваколатли ходим уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди. Қоғозга чоп этилган нусхаси 3 кун ичида буюртма почта жўнатмаси билан авто мулкдорининг яшаш жойи ёки жойлашган жойи манзили бўйича жўнатилади.

 

“Бахт хати”ни олган юридик шахс қандай йўл тутиши керак? Вазиятларни кўриб чиқамиз.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_