Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Типичные ошибки в оформлении доверенности – читать на buxgalter.uz Как отразить матпомощь в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uz Отказ принять «уточненку» без камеральной проверки – это нарушение норм НК – читать на buxgalter.uz "Автомат" по заполнению расчета НДС подправили – читать на buxgalter.uz Почему налоговики корректируют суммы зачета у тех, кто платит НДС с 1 января – читать на buxgalter.uz ГНК не будет вводить новые штрафы за «неправильные» цены – читать на buxgalter.uz Как сдать перерасчет по НДС за прошлый год – читать на buxgalter.uz Внимание! Какие проблемы ЭСФ могут остаться нерешенными – читать на buxgalter.uz Камеральной проверке – быть. Вопрос – когда? – читать на buxgalter.uz Можно ли вычесть расходы на штрих-кодирование – читать на buxgalter.uz

Савдодаги кўпгина тақиқ ва чекловлар бекор қилиниши мумкин

28.09.2018

Читать на русском языке

 

Иқтисодиёт вазирлиги товар бозорларида савдони либераллаштириш ва рақобатни ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирларни таклиф этмоқда. Лойиҳа ҚҲТБТ порталида муҳокама қилиш учун жойлаштирилган.  

 

Идора маҳаллий товар бозорларидаги муаммоларга танқидий назар ташлаб, уларни ечиш вариантларини таклиф этмоқда. Шу ўринда айрим муаммолар анчадан буён ечимини кутаётгани, портал экспертлари илгари улар ҳақида сўз юритганларини қайд этиб ўтиш лозим. Кейинги ўринларда қавсда тегишли шарҳларга ҳаволалар берилади.

 

Савдо соҳаси ривожланишига тўсқинлик қилаётган эскирган чекловлар бекор қилинади

 

Улгуржи савдо учун лицензиялар (бу ерга ва бу ерга қаранг) ва улгуржи сотувчиларга алоҳида солиқ солиш тартиби; кўчма савдога рухсатнома; мажбурий 15 фоизлик олдиндан тўлов (бу ерга қаранг) ва муддати ўтган дебиторлик қарзи учун (бу ерга ва бу ерга қаранг), шунингдек шартномадаги ҳажмлардан ортиқча олинган табиий газ ва электр энергияси учун санкциялар (ҳозир Табиий газ истеъмолчилари ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди ҳамда Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 3.11-бандига мувофиқ ошиб борувчи коэффициентлар қўлланилади) ҳақида сўз бормоқда.

 

Бундан ташқари, акциз тўланадиган айрим турдаги товарлар: автомобиллар, ўсимлик ёғи, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари ва бошқалар ишлаб чиқарилиши ва реализация қилинишини ҳисобга олиш тартибини бекор қилиш таклиф этилмоқда.

 

Молиявий истеъмол кредитини эса нафақат ўзимизда ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларни сотиб олиш учун очиб қўймоқчилар. Дарвоқе, илгари Марказий банк шунга ўхшаш таклиф билан чиққан эди. У ишлаб чиққан қонунга тузатишлар шарҳи билан танишинг.

 

Экспорт янада либераллаштирилиши кутилмоқда

 

Масалан, янги узилган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда 100 фоизлик олдиндан тўлов тўлаш талабини бекор қилиш режалаштирилмоқда. Таклиф қабул қилинса, тўлов шартлари томонларнинг келишувига кўра белгиланади. 

 

Айрим турдаги товарлар экспортига чекловларни ҳам олиб ташламоқчилар, бироқ уларнинг рўйхати тақдим этилмаган. Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда фақат Президент ёки Ҳукумат қарорларига кўра бир қатор товарларни экспорт қилиш мумкин. Шунингдек пахта толаси, наслли маҳсулот, озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотлар ва бошқаларни ташқи бозорларга реализация қилишнинг алоҳида тартиби амал қилади.  

 

Ўз навбатида, халқаро тўлов тизимлари воситасида ҳақини тўлаган ҳолда Интернет орқали товарлар ва хизматларни битта инвойс бўйича $5 минггача ҳажмда ёзма шартнома тузмасдан, ахборотни ТСОЯЭАТга киритмасдан ва БЮДни расмийлаштирмасдан экспорт қилишга рухсат бериладир. Бу ҳолда етказиб бериш почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига кўра амалга оширилади.

 

Биржа савдолари тизими модернизацияланади

 

Юқори ликвидли маҳсулот турларини, хом ашё ва материалларни биржа савдоларига қўйиш жадвалларини шакллантириш, уларни Давлат рақобат қўмитаси билан келишишнинг амалдаги тартиби бекор қилинади.

 

Биржа товарлари ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулот турларини, хом ашё ва материалларни (шу жумладан 14.11.2017 йилдаги ПҚ–3386-сон қарорда назарда тутилган) тадбиркорлик субъектлари ташкил этган барча товар-хом ашё биржаларида ўтказиладиган савдоларда сотишга рухсат берилади. Импорт қилинган юқори ликвидли маҳсулотни мулкдорларнинг хоҳишига кўра чекловларсиз ички бозорда сотиш мумкин бўлади (биржа савдоларини ўтказиш мажбурий эмас, таҳр.).

 

Маҳсулотларнинг монопол турларини ишлаб чиқарувчилар савдо кунлари бўйича тенг ҳажмларда биржа савдоларига қўйилади. Тегишли ахборотни биржанинг ахборот порталида ой бошланишидан лоақал 3 кун олдин жойлаштириш керак бўлади. Сотувчилар биржада сотиб олган юқори ликвидли товарларни маҳсулотлар ҳақини тўлаш муддатларига қараб биржаларнинг электрон тизимлари воситасида белгиланадиган навбат билан сотадилар.  

 

Кейинги йилдан бошлаб товар-хом ашё биржалари аъзолари (дилерлар, маркет-мейкерлар, брокерлар) даромадларидан ундириладиган солиқ ставкаларини қимматли қоғозлар бозоридаги инвестиция воситачилари учун белгиланган ставкаларга тенглаштириш (масалан, 2018 йилда – 13%) таклиф этилмоқда.

 

 

Нақд пулни инкассация қилиш ва корпоратив пластик карта орқали ҳисоблашиш соддалаштирилади

 

Ҳозир кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сумма 20 ЭКИҲдан, қолган корхона ва ташкилотлар эса 1 ЭКИҲдан ортиқ бўлганда нақд пулни Марказий банкнинг инкассация хизматлари орқали топширишлари керак. Бундан кам суммани инкассация қилиш ёки банкларнинг кассаларига мустақил равишда топшириш (ўзи олиб чиққан ҳолда) мумкин. Лойиҳа мазмунига кўра, барча хўжалик юритувчи субъектлар учун инкассация қилинадиган нақд пулнинг умумий чегарасини 20 ЭКИҲ миқдорида белгилаш таклиф этилмоқда. Бунда айнан МБнинг инкассация хизматидан фойдаланиш мажбурий бўлмайди. 

 

Юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида инвойс (ҳисобварақ-фактура) берган ҳолда олди-сотди шартномаларини тузмасдан корпоратив банк карталаридан фойдаланиб ҳисоблашишга рухсат бермоқчилар. Эслатиб ўтамиз, апрель ойида корпоратив пластик картадан фойдаланишга доир бир қатор чекловлар олиб ташлангани ҳақида ёзган эдик.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_