Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие проблемы возникли с отправкой отчетов по кодам 29 и 137 и как можно было бы их решить Как подготовиться к ежегодной инвентаризации ТМЦ Все документы по инвентаризации ТМЦ – в Buxgalter Pro Кто и по каким объектам уплачивает налог на имущество юридических лиц

1 сентябрдан нималар ўзгаради

28.08.2024

Читать на русском языке

Norma.uz портали 2024 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Пенсия ва нафақалар ошади

 

Пенсия ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилади. Бунда қуйидагилар белгиланади:

● пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори - ойига 428 000 сўм;

● ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори - ойига 834 000 сўм;

● ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори - ойига 920 000 сўм. 

 

Жахон брендлари билан ҳамкорлик қилган ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланади

 

Машҳур халқаро брендлар рўйхатига киритилган бренд эгалари билан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузган юқори ва ўрта барқарорлик рейтингига эга тадбиркорлик субъектлари учун:

● халқаро стандартларни жорий этиш, экологик сертификатлаш ва мувофиқлик бўйича сертификатлаш, шунингдек, бренд эгалари корхоналарида, хусусан, уларнинг ишлаб чиқариш майдончаларида рўйхат бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича харажатлар қоплаб берилади 

 

Ов қилишнинг янги тартиби белгиланмоқда

 

Ов қилиш фақат овчилик хўжаликлари ҳудудида амалга оширилади ва овчилик хўжаликлари ҳудудидан ташқарида ов қилишни амалга ошириш тақиқланади.

Ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш жойларини, кичик сафари парклар ва ов туризмини ташкил қилган овчилик хўжаликлари ушбу фаолият йўналишларини ташкил қилгандан бошлаб 3 йил муддат мобайнида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ушбу солиқлар бўйича белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50% камайтирилган солиқ ставкалари бўйича, шунингдек, айланмадан олинадиган солиқни 1% миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди.

 

Заргарлик соҳасига имтиёзлар

 

2027 йил 1 сентябргача бўлган даврда:

  • "Ҳунарманд" уюшмаси аъзолари учун белгиланган солиқ имтиёзлари заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси аъзолари бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам татбиқ этилади;
  • заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси аъзолари бўлган тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари ва ер участкалари мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод қилинади.

Тошкентда ва Навоий вилоятида ногиронликни аниқлашнинг янги тартиби

 

Фуқаролар ногиронликни белгилаш учун ЯИДХП (my.gov.uz), "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали оилавий шифокорларга мурожаат қила оладилар. Бунда тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида (ТИЭК) кўрикдан ўтказиш учун тиббий ҳужжатлар оилавий шифокорлар томонидан электрон шаклда юборилади.
 

Давлат харидларида устунликлар

 

Электрон дўкон воситасида давлат харидларини амалга оширишда нарх ва бошқа шароитлар тенг бўлган ҳолларда, ушбу мезонларнинг бири асосида ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг таклифлари устунликка эга бўлади.
 

Туроператорларга имтиёзли кредитлар ажратилади


Кириш туризми фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган туроператорларни хорижий мамлакатлардан республикага туристларни олиб келишда айланма маблағ билан таъминлаш учун 50 млн АҚШ доллари эквивалентида миллий валютада йиллик 14% ставкада кредит линияси очилади. 

 

Тротуарларни таъмирлаш – фақат рухсатнома асосида

 

Жисмоний шахслар ва мулкчилик шаклидан қатъи назар ҳар қандай юридик шахс томонидан йўллар, тротуарлар ва бошқа йўл инфратузилмаси объектларида қурилиш ишларини олиб бориш, йўл объектини ҳар қандай кўринишда таъмирлаш, бузиш, қазиш, ўзгартириш, реконструкция қилиш  фақатгина тегишли рухсатнома олингандан сўнг амалга оширилади;
 

Шоликорларга – имтиёзли кредитлар 

 

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга шоли етиштириш ва харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун Президентнинг 15.12.2021 йилдаги ПҚ-52-сон қарорида белгиланган шартларда имтиёзли кредитлар ажратилади.
 

Хорижий тил бўйича имтиҳон ҳаражатлари қопланади

 

2027 йил 1 январга қадар ёшларнинг немис, француз, корейс, хитой ва япон тиллари бўйича халқаро имтиҳон тизимларида имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилиши учун улар томонидан тўпланиши лозим бўлган баллнинг (сертификат даражасининг) минимал кўрсаткичи бир поғона пасайтирилади ҳамда мазкур харажатлар Агентликка ажратилган маблағлар доирасида қопланади.

 

Солиқ текширувларидаги ўзгаришлар

 

Тадбиркорлик субъектлари томонидан маркировкаланадиган маҳсулотларни маркировкани ўқиш қурилмаларидан фойдаланмаган ҳолда сотиш ҳолатлари солиқ органлари базаси маълумотлари асосида аниқланганда, ушбу тадбиркорлик субъектлари шахсий кабинети орқали ҳолат юзасидан огоҳлантирилади ҳамда қуйидаги чораларни кўриш амалиёти жорий этилади:

  • икки марта огоҳлантиришдан сўнг қонун бузилиши бир ой ичида қайта такрорланган тақдирда, тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқбузарлик содир этилган чоракдаги фаолият юзасидан солиқ текшируви тайинланади;
  • қонун бузилиши солиқ текшируви якунлангандан бир ойдан кейин қайта такрорланганда тадбиркорлик субъектларини хабардор қилмасдан ҳамда Бизнес-омбудсманни текшириш кунида хабардор қилган ҳолда солиқ текшируви тайинланади;

 

Иккита ҳудудда бепул мактаб автобуслари аутсорсингга берилади

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
 

Экофаолларга – велосипед ва бошқа совғалар

 

Чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш билан шуғулланувчи санитар тозалаш корхоналарининг, тозалаш ишлари билан шуғулланувчи ободонлаштириш бўлимларининг энг яхши ходимлари, жамоатчилик экологик назорат органлари ва экофаоллар велосипедлар ва бошқа совринлар билан тақдирланадилар.

 
Спортмактабларда устамалар киритилмоқда

 

Ихтисослаштирилган спорт мактаблари ходимларига ҳар ойлик 100 фоизгача устама тўлаш тартиби жорий этилади.
 

Хавфли юк транзити бўйича янги қоидалар

 

Хавфли юклар транзити учун рухсатнома электрон шаклда берилади
 

Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши бўйича тайинланган қарорлар устидан шикоятни ЯИДХП орқали берса бўлади

 

Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига ЯИДХП орқали электрон мурожаат қилиш имконияти яратилади.

 

Тамаки транзитининг янгича қоидалари


Ўзбекистон ҳудуди орқали тамаки маҳсулотларининг транзити учун қуйидаги талаблар жорий этилади:

  • товар ишлаб чиқарилган мамлакат сертификати, уни етказиб бериш шартномаси (битими), товарлар бир нечта қисмга ажратилиб, транзит йўли билан ташилган тақдирда, уни олиб ўтиш жадвалининг мавжудлиги;
  • юк олиб ўтувчи томонидан тегишли божхона тўловларининг суммаси Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг депозит ҳисобварағига ўтказилганлиги. Бунда кейинчалик товарлар республика ташқарисига олиб чиқилганлиги тасдиқлангандан сўнг тўланган суммалар қайтарилади;
  • тамаки ташувчи транспорт воситаларининг фақат инспекцион кўрик мажмуалари билан жиҳозланган чегара божхона постлари орқали ўтказилиши;
  • қабул қилувчи давлатнинг акциз маркаси бўлган тамаки маҳсулотларини республика ҳудудидан транзит олиб ўтишга рухсат этилиши, бундан акциз маркаси қўлланилмайдиган давлатлардан импорт қилиш ёки уларга экспорт қилиш ҳамда қонунчиликка мувофиқ акциз маркаси талаб этилмайдиган ҳолатлар мустасно.

 

Битирувчи синф ўқувчилари учун янги дарслар

 

Ижод мактабларининг 10 ва 11-синф ўқувчиларини:

  • Маданий мерос агентлиги билан биргаликда гид, таҳрирчи ва реставратор ёрдамчиси касбларига;
  • Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда теле- ва радиоканалларда режиссёр ёрдамчиси, овоз ёзиш режиссёри ассистенти, муҳаррир ёрдамчиси ҳамда репортёр касбларига;
  • Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда босма нашриётларда муҳаррир ва дизайнер касбларига;
  • Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва унинг ҳудудлардаги филиаллари билан биргаликда сканерлаш ва рақамлаштириш ҳамда рақамлаштирилган ресурсларни қайта ишлашга оид касбларга;
  • Маданият вазирлиги билан биргаликда театрларда санъатшунослик, актёрлик санъати, режиссёрлик, халқ ижодиёти соҳаларидаги касбларга ўргатиш бўйича амалий дарсларни жорий қилиш режалаштирилмоқда.

 

Гумус учун имтиёзли кредитлар



Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг агротехник тадбирлар учун тақдим этадиган талабномаларига мувофиқ тупроқнинг гумус миқдорини ошириш мақсадида Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 2025 йил пахта ҳосили учун имтиёзли кредитлар ажратилишига рухсат берилди.
 

Менежерлик сертификати эгаларига мактабларда устамалар тўланади

 

Январдан бошлаб мактаб директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ҳамда менежерлик сертификатини электрон шаклда бериш тизими жорий қилинган эди.

 

Менежерлик сертификатига эга бўлган қуйидаги раҳбар ходимларга ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳap ойлик қўшимча устамалар тўланади:

  • мактаб директорларига - 50%;
  • мактаб директори ўринбосарларига - 30%.


 

Собир Нурбердиев