Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Экология соҳасидаги танловлар қандай ташкил этилади

21.08.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2024 йил даги ВМҚ-514 -сонли қарори билан "Табиат уйғунлиги ҳимоячиси" ва "Энг тоза маҳалла" танловларини ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Президентнинг 04.01.2024 йил  ПФ-5-сонли Фармонига мувофиқ экология соҳасида ҳар йилги танловларни ўтказиш тартиби тасдиқланди.

 

"Табиат уйғунлиги  ҳимоячиси" танлови санитар тозалаш корхоналари, ободонлаштириш бўлимлари ходимлари, жамоатчилик экологик назорат органлари ва экофаоллар ўртасида энг узоқ иш стажига эга бўлганлар (камида 10 йил) орасида ўтказилади.

 

Бунда танлаб олинган 100 нафар кишининг давлат олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган фарзандлари ва набираларининг контракт суммаси, лекин 30 БҲМдан кўп бўлмаган миқдорда Экология жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилади. Талабаларга кейинчалик давлат органлари ва ташкилотларида камида 3 йил ишлаш мажбурияти юкланади.

 

Шунингдек, ҳар йили "Энг тоза маҳалла" танлови ўтказилиб, унинг натижаларига кўра 14 та ғолиб маҳаллалар тақдирланади. Уларга Экология жамғармаси ҳисобидан тегишли маҳалла жамғармасига 500 млн сўмдан чиқинди йиғиш майдончаларини қуриш, маҳалланинг ижтимоий объектларига чиқинди йиғиш контейнерларини ўрнатиш ва дарахтлар экиш учун ўтказилади. Шунингдек, ғолибларга хизматда фойдаланиши учун биттадан электромобиль топширилади.

 

Танлов ноябрдан январгача туманлар, вилоятлар ва республика даражасида босқичма-босқич ўтказилади.

 

2024 йил сентябридан бошлаб чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш билан шуғулланувчи санитар тозалаш корхоналарининг, тозалаш ишлари билан шуғулланувчи ободонлаштириш бўлимларининг энг яхши ходимлари, жамоатчилик экологик назорат органлари ва экофаоллар велосипедлар ва бошқа совринлар билан тақдирланадилар.

 

Танлов ғолибларини тақдирлаш 8 декабрь  –  Конституция куни арафасида тантанали вазиятда ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 16 августдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48