Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных»

2018 йилда Олий Мажлисга қандай қонун лойиҳалари киритилади

12.02.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2.02.2018 йилдаги 73-сон қарори билан 2018 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури тасдиқланди.

 

У икки бўлимдан иборат.

 

1 –  Президентнинг ҳужжатларида назарда тутилган қонун лойиҳалари. Улар сирасида, масалан, «Инновацион фаолият тўғрисида», «Фан тўғрисида»ги Қонунлар ва «Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири мавжуд.

 

Шунингдек ўтган йил кузда жамоат муҳокамасига тақдим этилган «Давлат хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тахминан июль ойида Парламентга киритилади. Халқаро тажрибани таҳлил қилиш якунлари бўйича эксперт мазкур қонун лойиҳаси юзасидан таклифлар киритган, улар билан бу ерда танишиб чиқиш мумкин.

 

Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга навбатдаги тузатишларни киритиш режалаштирилмоқда. Қуйидагилар учун маъмурий жавобгарликни жорий этиш назарда тутилмоқда:

  • арз қилувчидан электрон ҳужжат, сўров, мурожаатни қабул қилишни рад этганлик;
  • давлат хизматлари кўрсатишда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби ҳамда муддатларини бузганлик;
  • арз қилувчидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида назарда тутилмаган ҳужжатларни сўраб олганлик;
  • давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ваколатли давлат органи ва бошқа ташкилотнинг қонуний талабларини (топшириқларини) бажармаганлик.

 

2 – мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда давлат бошқаруви органларининг ташаббуслари ва таклифлари асосида ишлаб чиқиладиган қонун лойиҳалари.

 

Бошқалар қатори, Солиқ кодексининг 179-моддасига ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда. Лойиҳада фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларини олий таълим муассасасида турмуш ўртоғининг таълим олиши учун тўловга йўналтирганда солиқ тўлашдан озод этиш таклиф қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз, ҳозир ушбу имтиёз фақат ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун ҳақ тўлаганда амал қилади.

 

Шунингдек «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга бир қатор тузатишлар тайёрланмоқда, уларда қуйидагилар назарда тутилган:

  • акциядорлик жамияти устав капиталининг энг кам миқдорига бўлган талабни 400 млн сўмга камайтириш (ҳозир – 1 млрд 600 млн сўм);
  • акциядорлик жамиятлари устав капиталида чет эллик инвесторлар улуши камида 15%ни ташкил этиши лозим бўлган тартибни бекор қилиш;
  • акциядорлик жамиятларига акцияларни номинал қиймат билан ёки номинал қийматсиз чиқаришни мустақил танлаш ҳуқуқини бериш. 

 

Умуман олганда жорий йилда 24 та қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун киритиш режалаштирилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 9.02.2018 йилда кучги кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида яқинда танишиш мумкин. 

 

 

Олег Заманов.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах