Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли простить долг по импортному контракту без налоговых последствий - читать на buxgalter.uzГлавбухов обяжут предупреждать о своем увольнении за месяц - читать на buxgalter.uzКак скорректировать переходящие контракты в связи со снижением ставки НДС - читать на buxgalter.uzСоздается электронная система возврата излишне уплаченных сумм по НДС - читать на buxgalter.uzДля кого и по каким товарам отменяются льготы по НДС - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру до 25 октября - читать на buxgalter.uzОблагаются ли НДС услуги консультанта-нерезидента, оказанные по договору ГПХ - читать на buxgalter.uz

Давлат бошқаруви академияси қошидаги Институтга кириш осонлашди

16.09.2019

Читать на русском языке

Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига тингловчиларни ўқишга қабул қилиш тартибига тузатишлар киритилди (ВМнинг 11.09.2019 йилдаги 759-сон қарори).

 

У Давлат бошқаруви академияси қошида фаолият кўрсатиб, Президентнинг 14.08.2017 йилдаги ПҚ-3206-сон қарори билан ташкил этилган. Устувор вазифалари жумласида – давлат ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотларининг ёш кадрларини қайта тайёрлаш ва кадрлар малакасини ошириш. Қабул квоталари, тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати, кириш синовларини ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 4.05.2018 йилдаги 336-сон қарорида белгиланган.

 

Тузатишлар билан икки босқич: тест ва суҳбатдан иборат кириш имтиҳонларини ўтказиш татиби ўзгартирилди.

 

Биринчидан, агар илгари суҳбатга қадар тестда 67,5 баллдан (энг юқори баллнинг 75%и) юқори балл олган номзодлар суҳбатга қўйилган бўлса, энди бунинг учун 49,5 балл (55%и) етарли. 

 

Иккинчидан, белгиланишича, тест синовидан муваффақиятли ўтганлар сони қабул квотаси бўйича ажратилган тингловчилар сонига тенг ёки ундан кам бўлганда суҳбат ўтказилмайди.

 

Учинчидан, энди суҳбатда, бошқалар қаторида,  номзодларнинг тизимли фикрлаши, креативлиги ва инновациялар билан самарали ишлаши ва ҳ.к. баҳоланади. Тегишинча, мазкур босқичда 60 дан 110 гача олиш мумкин бўлган энг юқори балл кўрсаткичи ҳам оширилди. Суҳбатдан муваффақиятли ўтилганини тан олиш учун энг паст балл эса, аксинча, чиқариб ташланди. Шу тариқа, ушбу босқичда тўпланган барча баллар сонидан қатъи назар тест натижалари билан жамланади. Энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эга 60 нафар номзод қабул қилинади (бу қоида ўзгармади).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.