Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как реализовать право на зачет при покупке государственного имущества В каких ситуациях нужно сдавать Расчет налога с доходов нерезидента Что делать, если ИКПУ указан неправильно Использованную тару можно будет сдавать, откроются пункты ее приема Организация учета на производственном предприятии Реализация готовой продукции

Хоналарга бўлинмаган ҳолда қурилган квартираларни олишда қанча ипотека кредити берилади

14.12.2020

Читать на русском языке

 

Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан қонун ҳужжатларига тузатишлар киритилди (7.12.2020 йилдаги ПФ-6126-сон Фармонга қаранг).

 

Хусусий пудрат ташкилотлари томонидан хоналарга бўлинмаган ҳолда қурилган квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини бериш шартлари белгиланди:

а) кредитнинг энг юқори миқдори квартира майдонига ва у жойлашган ҳудудга боғлиқ бўлади:

Квартиранинг умумий майдони

Тошкент

Бошқа ҳудудлар

60 м2 гача

264 млн сўм

240 млн сўм

60 м2 дан ортиқ

352 млн сўм

320 млн сўм

б) кредит муддати – 20 йилгача (йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда);

в) ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тўланмайди.

Мазкур тартиб ва шартлар 2022 йил 1 январга қадар умумбелгиланган тартиб ва шартлар билан бир қаторда амал қилади. 2020 ва 2021 йил учун уй-жойларнинг ҳисобланган қийматини белгилашда бир хонали квартиралар ҳам инобатга олинади.

 

Бундан ташқари, Фарғона вилоятининг чўл-адир ҳудудларида, истисно тариқасида, 2020-2021 йилларда якка тартибдаги намунавий уйлар қурилади. Вилоят ҳокимлиги аҳоли аризалари ва уй-жой бозорини ўрганиб чиқиб, аҳолининг реал тўлов қобилиятини инобатга олган ҳолда қурилиш ишларини ташкил этади. Бунда:

  • якка тартибдаги намунавий уйлар қурилиши рейтинг баҳоси Қурилиш вазирлиги томонидан белгиланадиган даражадан кам бўлмаган қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан ўз маблағлари, тижорат банкларидан олинган кредит ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
  • уйларни аҳоли томонидан сотиб олиш учун Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.