Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ЭҲАда “директор шарпаси” муаммоси қандай ҳал қилинади - buxgalter.uz да ўқингАгар комитент норезидент бўлса, ЭҲФ қандай расмийлаштирилади - buxgalter.uz да ўқингҚандай солиқ қарзи ундирилиши умидсиз деб эътироф этилади - buxgalter.uz да ўқингЮқори малакали бош директор учун имтиёз - buxgalter.uz да ўқинг

Янги ипотека тартиби бўйича шартларга тузатиш киритилди

04.05.2020

Рус тилида ўқиш

 

Пардоз ишлари амалга оширилмаган квартирани ипотекага олиш мумкин, кредитнинг энг кўп миқдори ва муддати оширилди (1.05.2020 йилдаги ПҚ–4701-сон қарорга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ипотека кредитини бериш шартлари ўзгартирилган, янги тартиб жорий этилган эди. Бу ҳақда батафсил – бу ерда, бу ерда ва бу ерда.

 

Пандемиянинг иқтисодий оқибатлари истеъмолчиларнинг «ҳамёнига» таъсир кўрсатгани сабабли 1.05.2020 йилдан 1.01.2022 йилгача бўлган даврда янги тартиб доирасида:

биринчидан, пардоз ишларини амалга оширмасдан, яъни тайёр ҳолда топшириш шартисиз квартиралар учун кредитларни расмийлаштиришга рухсат берилди. Бунда бирламчи уй-жой бозори ҳақида сўз бормоқда, уйлар хусусий пудрат ташкилотлари томонидан қурилган бўлиши керак;

иккинчидан, бир қарз олувчига ажратиладиган кредитнинг энг кўп миқдори оширилади:

млн сўмда

Жой /

квартира майдони 

қишлоқ жойларда

шаҳарлардаошкентдан ташқари)*

Тошкентда*

2 хонали квартира

174 дан 240 гача

180 дан 240 гача

198 дан 264 гача

3 ва ундан кўп хонали квартира

224 дан 320 гача

232 дан 320 гача

255 дан 352 гача

* Изоҳ. Дастлабки бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидиялар уй-жой ҳисобланган қийматининг 10%и миқдорида тўланади.

учинчидан, ипотека муддати 15 йилдан 20 йилгача узайтирилди. Бу расмийлаштирилган кредитларга тааллуқли – банклар бир ой муддатда қарз олувчилар билан тузилган шартномаларга тегишли ўзгартиришлар киритиши шарт.

 

2020-2021 йилларда минтақалар маҳаллий бюджет даромадларининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан белгиланган субсидиялар сонини 1,3 бараварга, уларнинг суммасини эса 40%гача ошириш ҳуқуқига эга. 

 

Тажриба тариқасида, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва қайта қуриш учун кредитлар ажратилади. Шартлар:

  • 2020 йил 1 майгача жисмоний шахсларга берилган ер участкаларида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва қайта қуриш учун кредитлар берилади;
  • кредит миқдори жадвалда кўрсатилганидан ошиши мумкин эмас, дастлабки бадал – қуриш (қайта қуриш) ишлари қийматининг камида 10%и, муддати – 20 йил;
  • қурилиш ва қайта қуриш ишлари келишилган ва тасдиқланган лойиҳалар асосида бажарилади, нақд пулсиз шаклда – хусусий пудрат ташкилотларининг депозит ҳисобрақамларига тўланади.

 

2020 йил 1 майдан 31 декабрга қадар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси хусусий пудратчиларга янги тартиб доирасида кўп квартирали уй-жойлар (шаҳар ва қишлоқ жойларда 4 ва ундан юқори қаватли, Тошкентда 7 ва ундан юқори қаватли) қуриш учун ажратилган миллий валютадаги кредитлари бўйича:

 

  • кафиллик беради – кредит суммасининг 50%игача, бироқ 8 млрд сўмдан ошмаган миқдорда;
  • фоиз ставкаси МБ асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмайдиган, суммаси 20 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг МБ асосий ставкасидан ошадиган, бироқ 10% пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тўлайди.

 

Кўмак олиш учун Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ва Қурилиш вазирлиги томонидан квартира 1 м2 тегишли ҳудуддаги ўртача бозор қиймати ва квартиралар майдонининг белгиланган меъёрларини инобатга олган ҳолда қуриш керак. Шаҳарларда кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун ер участкалари «Е-IJRO AUKSION» орқали берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.05.2020 йилдан кучга кирган.  

 

Олег Заманов.