Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ввез товар из-за рубежа – стал плательщиком НДС – читать на buxgalter.uzМожно ли одновременно применять нулевую и льготную ставки налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЭСФ: бюджетники – не исключение – читать на buxgalter.uzМожно ли уволить «срочника» на «больничном» - читать на buxgalter.uz

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ишлаш учун жойни қандай олади

16.04.2020

Читать на русском языке

 

Хусусий нотариал фаолиятни ташкил этишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари қабул қилинди (11.04.2020 йилдаги 213-сон ВМҚга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 январидан давлат нотариал идораларини босқичма-босқич хусусийларига қайта ташкил этиш бошланди. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолияти самарадорлигини таъминлаш учун уларнинг моддий-техник базасини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинмоқда.

 

Чунончи, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар давлат нотариал идоралари нотариуслари фойдаланувида бўлган биноларни ижарага олишлари, шунингдек уларнинг анжомлари ва инвентарларини (мебель, стеллаж, сейф, компьютер, ташкилий техника воситалари ва б.) баланс қийматида сотиб олишлари мумкин. Ижара ва инвентарларни сотиб олиш масаласи ушбу бинолар оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бириктирилган ҳудудий адлия органлари билан ҳал қилинади. Ижарани расмийлаштириш давлат мулкини ижарага бериш қоидалари асосида амалга оширилади.

 

Хусусий амалиёт билан шуғулланиш истагини билдирган давлат нотариал идоралари нотариуслари давлат идоралари биноларини офис учун ижарага олишда устунликка эга бўлади. Улар ёзма равишда рад этган тақдирда ёки икки ой давомида ўз ҳуқуқидан фойдаланмаганда ушбу бинолар адлия органларига бириктирилмаган бинода фаолият кўрсатаётган бошқа хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга ижарага берилади. 

 

Ижарага бериш ҳамда инвентарларни сотишдан тушадиган маблағлар Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади ҳамда давлат нотариал идораларини, адлия органларини ривожлантириш учун сарфланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.04.2020 йилдан кучга кирган.

 

Ленара Хикматова.


Курс валют

2020-10-20
  • USD:10371.76 (+0.00) сум
  • EUR:12153.63 (+0.00) сум
  • RUB:133.19 (+0.00) сум