Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как в налоговой отчетности применить ставку соцналога 1% - читать на buxgalter.uzКак посчитать НДС от разовых сборов рынка – читать на buxgalter.uzЧастные медорганизации получили льготу по ввозимым автомобилям – читать на buxgalter.uz«Уточненку» по НДС пока не принимают – читать на buxgalter.uz

Олиб кириладиган транспорт экологик сертификатлашдан қандай ўтказилади

12.02.2020

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган «М» ва «N» тоифалардаги ғилдиракли янги транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини экологик сертификатлаш тартиби тасдиқланди (30.01.2020 йилдаги 50-сон ВМҚга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 январдан бошлаб заҳарлилик даражаси «Евро-4» экологик тоифа талабларига мос келмайдиган газ, бензин ва дизел двигателлари билан жиҳозланган «М» ва «N» тоифаларидаги ғилдиракли транспорт воситаларини фойдаланиш ва сотиш мақсадида олиб кириш ман этилади (30.10.2019 йилдаги ПФ-5863-сон Фармонга қаранг).

 

Илгари «L» и «G» тоифалардаги транспорт воситаларига ҳам тақиқ белгилаш режалаштирилган эди. Бироқ тасдиқланган таҳрирда улар қайд этилмаган. 

 

Янги ғилдиракли транспорт воситалари (ҒТВ) деганда ишлаб чиқарилган кундан бошлаб 3 йилдан ортиқ вақт ўтмаган, йўловчилар, багаж ва юкларни ташиш, шунингдек махсус ишларни бажариш учун мўлжалланган автомобиллар, шатакка олувчи автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамалар тушунилади.

 

 «М» тоифаси - камида 4 та ғилдираги мавжуд бўлган йўловчи ташишда ишлатиладиган механик ғилдиракли янги транспорт воситалари, шунингдек ҳайдовчининг жойидан ташқари 8 тадан ошмаган ўриндиқлар билан таъминланган, йўловчи ташишда ишлатиладиган автобуслар, микроавтобуслар, махсус йўловчи ғилдиракли транспорт воситалари, булар жумласига электродвигателлар билан жиҳозланган ғилдиракли транспортлар киритилмайди. 

 

 «N» тоифаси – юкларни ташишда фойдаланиладиган, максимал массаси 3,5 тоннадан ошмайдиган ғилдиракли транспорт воситалари, юкларни ташишга мўлжалланган, максимал массаси 3,5 тоннадан ошадиган, лекин кўпи билан 12 тоннадан ошмайдиган, юкларни ташишга мўлжалланган, максимал массаси 12 тоннадан ошадиган ғилдиракли транспорт воситалари.

Экологик сертификатни олиш учун ариза берувчи (жисмоний ёки юридик шахс) Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги экологик сертификатлаш органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • белгиланган шаклдаги ариза;
  • республика божхона ҳудудига кирганлиги тўғрисида белги қўйилган юк ташиш ҳужжатларининг нусхаси (юкхат, инвойс, ҳисобварақ-фактура);
  • транспорт воситасининг паспорти (ҒТВ ишлаб чиқарилган ва унга тақдим этилган санаси кўрсатилган ҳужжат) ёки ҳисоб-маълумотномаси;
  • янги ҒТВ учун - экологик стандартдан паст бўлмаган экологик тоифа меъёрларига ҒТВнинг мослигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (синов баённомаси, хулоса, сертификатлар, гувоҳнома).

 

Ҳужжатлар ваколатли органга «Ягона дарча» божхона ахборот тизими ёки тўғридан-тўғри экологик сертификатлаш органига мурожаат қилиш орқали тақдим этилади. 

 

Экологик сертификатлаш органи томонидан олинган ҳужжатлар таҳлил қилинади ва натижа ижобий бўлганда, сертификатлаш тўғрисида қарор қабул қилинади ва бундан кейин:

  • ҒТВ 1 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда божхона омбори вакили ва ариза берувчи (унинг вакили) иштирокида далолатнома расмийлаштирилган ҳолда идентификацияланади;
  • ҒТВнинг кўрсаткичлари бензин, газ ва дизель двигателлари бўлган транспорт воситалари учун белгиланган ифлослантирувчи моддалар ташламалари меъёрларига мувофиқлиги таҳлил қилинади.

 

Тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ келмаса, ваколатли орган 1 иш куни давомида бу ҳақда ариза берувчига асосланган ёзма билдиришнома юборади.

 

Aризани кўриб чиқиш, экологик сертификатлаш жараёнини амалга ошириш, экологик сертификат бериш (беришни рад этиш) бўйича ишларнинг қиймати шартнома асосида белгиланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.01.2022 йилдан кучга киради.

 

Ленара Хикматова.