Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Типичные ошибки в оформлении доверенности – читать на buxgalter.uz Как отразить матпомощь в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uz Отказ принять «уточненку» без камеральной проверки – это нарушение норм НК – читать на buxgalter.uz "Автомат" по заполнению расчета НДС подправили – читать на buxgalter.uz Почему налоговики корректируют суммы зачета у тех, кто платит НДС с 1 января – читать на buxgalter.uz ГНК не будет вводить новые штрафы за «неправильные» цены – читать на buxgalter.uz Как сдать перерасчет по НДС за прошлый год – читать на buxgalter.uz Внимание! Какие проблемы ЭСФ могут остаться нерешенными – читать на buxgalter.uz Камеральной проверке – быть. Вопрос – когда? – читать на buxgalter.uz Можно ли вычесть расходы на штрих-кодирование – читать на buxgalter.uz

Савдони эркинлаштириш 2 босқичда амалга оширилади

31.10.2018

Читать на русском языке

 

Президентнинг 30.10.2018 йилдаги “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони йиғма шарҳини тақдим этамиз.

 

Биз ушбу ҳужжатнинг айрим қоидаларини кўриб чиқишни бошлаган эдик. Батафсил шарҳлар билан пастда кўрсатилган ҳаволалар орқали танишиш мумкин.

 

Қайд қилиш лозимки, ҳужжат ўз ичига кўп нормаларни олган. Уларнинг бир қисми 2018 йилнинг 1 ноябридан, бошқа қисми эса – 2019 йилнинг 1 январидан амал қила бошлайди (пастдаги жадвалга қаранг).

 

2018 йил 1 ноябрдан

Биржа фаолиятининг янги тартиби жорий этилмоқда, унга кўра:

 

– товар-хомашё биржаларига биржада сотиладиган маҳсулотларни сақлаш ва логистика қилиш, шунингдек, ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича шуъба хўжалик бирлашмаларини тузиш ҳуқуқи тақдим этилади;

 

– импорт бўйича олиб келинган юқори ликвидли маҳсулот, хомашё ва материаллар турларини, эгаларининг хоҳишига кўра, ички бозорда, шу жумладан, биржа савдоларида чекловларсиз сотилиши мумкин;

 

– биржа савдоларида харид қилинган юқори ликвидли маҳсулотлар, хомашё ва материаллар турларини сотувчи томонидан чиқариб юбориш тўлов муддатидан келиб чиққан ҳолда биржаларнинг электрон тизими орқали қатъий белгиланадиган муддатлар ва навбатлар бўйича амалга оширилади

 

Қуйидагиларни назарда тутадиган нақд пул тушумини топшириш ва ундан фойдаланиш тартиби жорий этилмоқда: 

 

– ЭКИҲнинг 20 бараваридан ортиқ миқдорда кунлик ўртача нақд пул тушуми бўлган хўжалик юритувчи субъектлар учун уни банк кассаларига инкассация хизмати орқали ёки мустақил равишда кунлик топшириш имконияти;

 

– ЭКИҲнинг 20 бараваридан кам миқдорда кунлик ўртача нақд пул тушуми бўлган хўжалик юритувчи субъектлар учун уни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириши имконияти;

 

– муқобил инкассация хизматларини ташкил этган ҳолда нақд пул тушумини фақат Марказий банкнинг инкассация хизмати орқали инкассация қилишни бекор қилиш. Батафсил шарҳга қаранг.

Юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан нақд пулсиз ҳисоб-китоблар олди-сотди шартномаларини тузмасдан инвойс (ҳисоб-фактура) бериш орқали корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Батафсил шарҳга қаранг.



2019 йил 1 январдан

Бекор қилинмоқда:

 

улгуржи савдони амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш ва савдо корхоналарини солиққа тортишнинг махсус тартиби;

 

– акциз солиғи солинадиган товарларнинг айрим турларини (автомобиль, ўсимлик ёғи ва бошқалар) сотишдан тушадиган тушумлар ҳисобини юритиш ва ундан фойдаланишнинг махсус тартиби; 

 

кўчма савдо учун рухсатнома олиш талаби;

 

– давлат улуши 50%дан кам бўлган корхоналар контрагентлари билан ўзаро муносабатларда кечиктирилган дебиторлик қарзлар учун санкциялар

 

– давлат улуши 50%дан кам бўлган корхоналар билан шартномалар бўйича ички бозорда олдиндан 15 фоиз тўловни амалга оширишга доир талаб

 

– айрим турдаги товарлар экспортига чекловлар (рўйхат ҳали эълон қилинмаган, таҳр.); 

 

– келишишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этган ҳолда, маҳсулотларни биржа савдосига чиқариш жадвалларини Давлат рақобат қўмитаси билан келишишнинг амалдаги тартиби;

 

молиявий истеъмол кредитини ишлаб чиқарувчидан ёки реализация қилувчи ташкилотдан фақат Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган истеъмол товарлари (хизматлари)ни сотиб олиш учун бериш тўғрисидаги талаб 

 

Товар-хомашё биржаси аъзоларининг даромадларига қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар учун белгиланган солиққа тортиш шартлари татбиқ этилади

 

Бундан ташқари, Фармон расмий манбаларда эълон қилинган (кучга кирган, таҳр.) пайтдан бошлаб Интернет орқали 5 минг АҚШ долларигача товарларни экспорт қилиш соддалаштирилади, товарларни мамлакатимиз ташқарисига олиб чиқишнинг рухсат этилган ҳажми кўрсатилган суммагача оширилади (ҳозир – 3 минг АҚШ доллари). Бу ҳақда батафсил – бу ерда.

 

Шунингдек, ҳужжат билан Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари маркази ташкил этилаётир. У республикада ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган маҳсулотлар номенклатураси ва турлари тўғрисида хўжалик юритувчи субъектларга ахборот бериш учун мунтазам янгиланиб бориладиган электрон-ахборот порталини яратиш; товар бозорларидаги нархлар, талаб ва таклифларнинг ўзгариши динамикасини таҳлил ва мониторинг қилиш; тегишли маълумотлар базаларини шакллантириш ва ҳ.к. билан шуғулланади.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_